Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таблеткалар

03:02 / 28.11.2018 | Sunnatilloh | 2804

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳозирги пайтда хар хил инсонга кайф берувчи таблеткалар кўпайиб кетди. Улар ўзи бошқа мақсадда чиқарилган, лекин дўстлар уни бошқа мақсадда истеъмол қилишмоқда. Илтимос трамадол, санат, лирика ва яна шунга ўхшаш таблеткалар хақида кенг ёритиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай таблеткаларни кайф қилиш мақсадида истеъмол қилиш ҳаром ҳисобланади. Беморлиги учун истеъмол қилган одам масалан уйқу дорини ичган одам алжираб хотинини талоқ қилиб қўйса орага талоқ тушмайди. Аксинча кайф қилиш мақсадида истеъмол қилганидан кейин алжираб хотинини талоқ қилиб қўйса орага талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat