Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яхудийлар ҳақида

02:32 / 28.11.2018 | АбуМубина | 16344
Ассалому алайкум! Биз мусулмонлар яхудийларнинг хам, насронийларнинг хам муқаддас китобларига ва Пайғамбарларига иймон келтирамиз, лекин улар Пайғамбаримизни хам, Қуръони каримни хам тан олмай ёлғонга чиқарадилар. Масихийларнинг ақийдасича Исо алайҳиссалом Худо ёки Худонинг ўғли дейишади ва бандаларининг гунохларини кечириш учун ёлғиз ўғлини қонини тўкди ва қурбон қилди, 3 кундан сўнг қайта тирилди ва яна қиёматда қайтиб келади деб ишонишади(наузубиллах). Яхудийлар, Таврот эгаларичи? Уларнинг насронийларга муносабатичи, Исо алайҳиссаломни ким деб тан олишади ва улар кимга ибодат қилишади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 وَقَالَتِ الْيَهُودُ لَيْسَتِ النَّصَارَى عَلَىَ شَيْءٍ وَقَالَتِ النَّصَارَى لَيْسَتِ الْيَهُودُ عَلَى شَيْءٍ وَهُمْ يَتْلُونَ الْكِتَابَ كَذَلِكَ قَالَ الَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ مِثْلَ قَوْلِهِمْ فَاللّهُ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ۝ 

113. Яҳудийлар: «Насоролар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар. Насоролар ҳам: «Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар. Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар. Худди шу каби, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар. Бас, улар ихтилоф қилиб юрган нарса ҳақида қиёмат куни ораларида Аллоҳ ҳукм қиладир.
Кофирлар мусулмонларга нисбатан қилган турли-туман даъволаридан ташқари, ўзаро бир-бирларига нисбатан ҳам даъволар қилар эдилар. Жумладан, оятда келганидек,
«Яҳудийлар: «Насоролар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар».
Яъни яҳудийлар: «Насронийлар ҳеч нарсага арзимайдилар, улар эътиқод қўйиб амал қилаётган нарсалари ҳеч нарса эмас», – деб уларни камситишса, ўз навбатида
«Насоролар ҳам: «Яҳу¬дийлар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар».
Яъни насронийлар ҳам яҳудийларга нисбатан худди шундай муносабатда бўлар эдилар.
«Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар».
Уларнинг ҳар иккиси ҳам аҳли китоб саналадилар: яҳудийлар Тавротни, насронийлар Инжилни ўқийдилар.
Самовий китоб эгаси бўлмаган халқлар тўғрисида оятда:
«Худди шу каби, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар», – дейилмоқда.
Яъни, уларни илоҳий таълимотларни «билмайдиган кимсалар» деб аталяпти. Аммо улар ҳам яҳудий ва насронийларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтадилар, яъни, мушриклар яҳудийлар ва насоролар ҳақида, булар, иккаласи ҳам ҳеч нарсага арзимайди, дейдилар. Албатта, иш уларнинг гапига қараб бўлмайди.
«Бас, улар ихтилоф қилиб юрган нарса ҳақида қиёмат куни ораларида Аллоҳ ҳукм қиладир».
Улар тортишган масаланинг ҳақиқий ҳукмини қиёмат куни Аллоҳ таолонинг Ўзи чиқаради.
Фақат унутмаслик керакки, кофирлар ким бўлишларидан қатъи назар, бир-бирлари билан қанчалик тортишмасинлар, мусулмонларга қарши курашда бир бўлиб оладилар.
Келаси оятда кофирларнинг яна бир кирдикорлари фош этилади. Шу билан уларга эргашиш мумкин эмаслиги яна бир бор тасдиқланади: 

 وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُوْلَئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ لهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ۝ 

114. Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни хароб қилишга саъй­ҳаракат қилган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Ана ўшалар уларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди! Уларга дунёда шармандалик бордир ва уларга охиратда улкан азоб бордир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat