Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тохаратни иккига булиб адо этиш хукми

00:00 / 05.02.2011 | eski savollar | 340
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!Аввало, Сизга самимий миннатдорчилигимни изхор этишга ижозат бергайсиз, биз муридларингиз тарафидан келаётган саволларга гоят кимматли вактингиз, эътиборингизни ажратган холда жавоб бермокдасиз, Аллох субханаху ва таоло Сизни ва авлодларингизни Узи икки олам саодатига эриштирсин, рози булсин!Тохаратга оид савол билан Сиз Устоз жанобларига мурожаат этишга рухсат бергайсиз, лутфан! Анча аввал Сизни Кифоя китобларингизнинг илк жуъзида Пайгамбаримиз алайхиссалоти васалламдан ривоят килинган бир хадис шархидаги акли-ожизим ила тушунганим мазмунига кура У мухтарам Зот бир жойда тохаратни бошлаб, уни юкунламай, сунгра масжид якинидаги жойда муборак оёкларини ювиб, тохаратни нихоялаганларини укиган эдим, валлоху аълам! Китоб хозир олдимда булмагани ва такрор караб олиш имконсиз булгани боис, магар хадис шархи мазмунида хотирам панд бериб, хатоликка йул куйган булсам, Аллохдан авф этишини сурайман, ва Сиздан азиз Устозим сифатида танбех беришингизни илтимос киламан, шояд ки, бепарволикдан кутулсам, иншааллох! Уша хадис шархи мазмунига кура шу вактга кадар, офисимиз жойлашган бинодаги ювиниш хонасида тохаратни бошлаб, бош ва буйин кисмимга масх тортиб булганимдан сунг, махсус юпка сочик когозда артиниб, айни бинода жойлашган масжидга борар, ва у ерда оёкларимни ювар эдим, зеро оёкларимни айни жойда ювсам, масъул шахснинг гапига кура баъзи европалик ходимларга нисбатан хурматсизлик килаётган эканман. Бу ишларни тулалигича масжиддаги кичик тохаратхонасида хам амалга оширса булади, лекин тохарат урни 2 дона эканлиги ва намозхонлар сони куплиги, купинча тирбандликни ва бунинг окибатида жамоат намозига кеч колиш хавфини юзага келтириши эхтимоли бор.Бир куни уша масжид имоми, покистонлик ёки хинд миллатига мансуб биродаримиз, бундок холатда яъни тохаратни иккига булиб амалга оширилганда, биринчи кисмда тохарат намлигини куриб колмаслигини таъминлаш ва иккинчи кисмини адо этишда илдамрок харакатланиш, акс холда, бошкатдан олишга тугри келади, деб айтди.Унинг мазхабидаги хукмда бизники билан фарк бор-йуклигини билмаганим учун шу масалани Сиз Жанобдан ойдинлаштиришга жазм этдим.Ваалайкум ассалом ва рохматуллохи ва барокаатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У одамнинг гапида жон бор. Аммо сизнинг ишингиз ҳам тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat