Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фикрингизни билдиринг.

00:00 / 06.02.2011 | eski savollar | 543
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва баракотух мухтарам Шайх Хазратлари. Саволим шундай: Мен бир корхонада ишлайман, иш вазифам юзасидан(куни билан шахарда юраман) корхона машинасини хайдайман, машина китоби буйича 100 км га 6 литр ёкилги сарфлаши курсатилган, корхона машинани киздириш, у турли ерда турли холларда ёкилгини хар хил(меёридан ортик) сарфлашини хисобга олиб мени уртача хар 100 км га-7,5 литр ёкилги хисоби буйича ёкилги билан таъминлайди. Бу карор(хисоб) корхонада машина хайдайдиган ишчиларнинг иштирокисиз хар бир(хар хил) машиналарнинг техник(янги/эскилиги) холатидан келиб чиккан холда ижрога киритиб тасдиклаб куйилган. Хар ой хисобот, яъни масалан мен, бир ойда уртача 1000 км юрсам корхона Карорига биноан 75 литрдан ортик ёкилги олмаган булишим керак, аммо мен 1000 км га бир ой давомида 60-65 литр сарф киламан, яъни бир ойда 10-15 литр ёкилги узимда колиб кетади. Шу масала буйича бир оз фикрингизни билдирсангиз. Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ишхона ўзи рози бўлиб ажратган бўлса, сизники бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat