Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҒУСЛ СУННАТИ ВА ФАРЗИ

00:00 / 08.02.2011 | eski savollar | 831
АЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ РОББИЛ А'ЛАМИЙН, ВАССОЛАТУ ВАССАЛАМУ АЛА НАБИЙЙИНА МУҲАММАД!АССАЛАМУ А'ЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!АЛЛОҲ динига ёрдам бераётганларга ажр, бизларга амал қиладиган илм берсин! Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, сизга Лондондаги биродарлардан ҳоссатан о'зимдан саломлар! Вақт ажратиб арзимаган саволларимизга жавобларингиз учун ташаккур!Ҳасан Басрий: "одамлар дунёга шундай шо'нг'идиларки 1 тилла тангани бармоқлари билан о'лчаб айтиб беришади, лекин то'г'ри намоз о'қишни билишмайди"(ёки шунга ма'нода) деганларида қандай ҳам то'г'ри айтгандилар!Саволлар: 1) Мен г'услдан олдин таҳорат, кейин ечиниб ог'изим ва бурнимни 3 марта юваман, то'г'рими?2) Мен мактабда(қизил дипломга баҳоларим етса ҳам мажбуран пора берганман) ва коллежда рус тили ва физикадан пора берганман (баҳо учун) ва ҳозир бундан афсусдаман, менга насиҳат қилин илтимос!3) масиҳийларнинг рождество байрамига аталган булочасини у кундан бошқа кунда билиб билмай еб юрган бо'лсам бу ни емаганим ма'қулми(чунки устида 2та чизиқ ила крест боракан)?АЛЛОҲ УМРИНГИЗГА БАРАКА ИЛМИНГИЗГА ЗИЙОДА ҚИЛСИН!АССАЛАМУ А'ЛАЙКУМ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Олдин ечиниб, оғиз бурунни чайиб, сўнг тоҳарат қилинади.2. Мазкур гуноҳга тавба қилиш, надомат чекиш ва қайта қилмасликка азму қарор қилиш керак.3. Ҳа, емаган маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat