Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оқпадар

15:57 / 03.12.2018 | Dono | 711
Ассалому алайкум! Мен бир иш қилдимки энди тўғри ёки нотўғрилигини билолмай қийналяпман. Отам бир неча йилдан буён бошқа оила билан яшар эканлар. Буни бизга, ўз оиламизга бефарқ ва бемеҳр бўлиб қолганларидан онамни доимий ҳақорат қилишларидан шубҳаланиб аниқладим. Шу даражада ўзгариб кетяптиларки бизга ҳеч нарсадан ҳеч нарсадан жахл қиладиган бўлиб қолдилар. Биз суриштириб билдик, ўша аёлникида экан вақтларида бордик ва жахл устида менга сендан рози эмасман оқпадарлик қилдинг дедилар. Шу вазият мену Жуда ташвишлантиряпти, мен Онам учун муносабатларини яхшилашларини хохлаб бу ишни қилгандим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам айтганларку барчасини тенг кўрса шариатда рухсат бор деб, аммо бундай бўлмади. Муносабатлари баттар ёмонлашмоқда. Қилаётган барча ишлари кучли иссиқ-совуқ таъсирида бўлса керак, шуни қайтариқ қилишга рухсат борми? Отамнинг бундай вазиятда айтган оқпадар дейишлари ўринлими? Мен гуноҳи кабира қилиб қўйдимми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. Ота онангизни бир бирига муҳаббати зиёда бўладиган иш бўлса, қилинг. Аксинча, бундай бўлмаса аралашманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat