Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдаги сўзларни шарҳлаб берсангиз

00:00 / 09.02.2011 | eski savollar | 564
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан­, устозларин­гиздан рози бўлсин!Қуйидаги ҳадисда «Батаҳқиқ,­ улар сендан кейин ўзгартириб­ юборадилар­», жумласини иложи бўлса кенгроқ шарҳлаб берсангиз илтимос.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага кирдилар-да: «Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Албатта, биз ҳам сизга қўшилувчимиз. Бир биродарлариимизни кўрмоқни хуш кўрдим», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дедилар. У зот:«Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларимиз, ҳали-ҳануз келганларича йўқ», дедилар. Улар:«Эй Аллоҳнинг Расули, ўз умматингиздан ҳали-ҳануз келмаганларини қандоқ танийсиз?» дедилар. Бас, У зот: «Айтингчи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида юзи ва оёқ қўллари оппоқ порлаган отлари бўлса, у зот отларини таний оладими?» дедилар. Одамлар: «Албатта, эй Аллоҳнинг расули», дедилар. У зот: «Албатта, улар таҳоратнинг асаридан юзлари ва оёқ қўллари порлаган ҳолда келурлар. Мен уларни ҳовуз устида кутиб олувчилариман. Огоҳ бўлинким, албатта, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди қочган туяни қайтарилганидек қайтарилурлар. Мен:«Ҳой, бу ёққа келинглар», деб уларга нидо қилурман. Шунда: «Батаҳқиқ, улар сендан кейин ўзгартириб юборадилар», дейилади. Мен: «Ундоқ бўлса, ҳалок бўлсинлар, ҳалок бўлсинлар», дейман», дедилар». Муслим ва Насаий, баъзисини Бухорий ривоят қилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ерда дийнни ўзгартириб юбориш ҳақида сўз кетмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat