Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох, фарзанд ва сунъий уруглантириш

00:00 / 11.02.2011 | eski savollar | 1915
Мухтарам шайх хазратлари! Аллох барча савобли ишларингизга ажр-савобларини чексиз килсин. Раббимиз Узбекистон ахлини яхши кургани учун, сиздек олимни биз бандаларига жунатган ва коронгуликдан ёругликка йул топишга имкон берди.Мен савол эмас, купрок масала билан мурожаат этдим. Бир аёл билан узок вактдан буён танишмиз. Узок вакт турмуш курмаганлиги боис 7 йил олдин бир эркакка иккинчи оила булган. Лекин адолат булмади ва фарзанд курмади. Аёл узини текширтирди, айби йук. Албатта Аллохнинг иродаси экан деб сабр киляпти, аммо ёши киркдан утяпти. Сизнинг сайтингизда никохдаги эрдан аёлни сунъий уруглантириш мумкин деган фатвони укиб, турмуш уртогига сунъий йулда уруглантиришни таклиф этган эди. Аммо эркак рози булмади. Ундок булса, аёл мени безовта килманг деди ва мана бешинчи ой улар куришишмаяпти. Аммо аёл узи нихоятда фарзанд куришни истайди.Ушбу вазиятдан келиб чикиб, куйидаги саволларни бермокчи эдим: 1) Эри билан канча муддат яшамагандан сунг талок тушади (бу вакт ичида на моддий ёрдам берган ва на хабар олган) ва уни тасдиклаш учун у билан учрашиш ва ушбу сузни айттириш лозимми? 2) Мен ушбу аёлни никохимга олсам ва биз сунъий уруглантириш учун докторларга мурожаатга этсак жоиз буладими? (Алхамду лиллах, бугунги кунда 5 нафар фарзандим бор ва насиб килса яна кутажакмиз, улар барчаси соглом, хеч кандай аклий ёки жисмоний заифлик йук).3) Никохга олишликда нозиклиги - биз иккаламиз бошка шахарларда яшаймиз ва мен бугунги кунда тулик икки оилага моддий гамхурлик кила олмайман, аммо у аёл мен бунга мухтож эмасман (узи ташкил этган тадбиркорлик корхонаси бор) ва мен талаб килмайман деяпти?4) Иккаламиз дустона муносабатда булганимиз боис аёл мен билан жинсий якинликни хеч кабул килмокчи эмас бунда никох хакикий буладими? (Факат фарзанд учун никох куришга тайёр) 5) Ушбу холатни исломий жихатдан тугри булиши учун, кандок тавсиялар берасиз? Мухтарам устоз (сиз ушбу сайтни барча укувчиларига устозсиз деб уйлайман, хар холда мен узим шундок деб биламан), мен ушбу аёлни фарзанд истаганлиги учун унга ёрдам бериш максадидаман,чунки камина Аллохнинг биз бандаларга берилган асосий вазифалардан бири булмиш фарзанд курмок ва уларни тугри тарбияламоклигини хисобга олган холда шундок иродадаман. Мабодо ушбу ниятим мутлако нотугри булса, ушбуни айтсалар ва бошка чора-тадбир тавсия этсалар, бехад миннатдор булар эдим! Умид киламанки, сизнинг вактингизни бехуда олмадим ва ушбу мураккаб масалада Аллох курсатган йулни ёритиб берасиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Эр билан яшамасилк талоқ тушишига олиб бормайди. Талоқ сўраш ёки арз қилиб никоҳни бузиш керак.2. Сунний уруғлантириш ниятида никоҳ дуруст эмас.3. Аёл ўзи рози бўлиб, ҳаққидан кечиши жоиз.4. Бу шаклда никоҳга рухсат йўқ.5. Никоҳнинг шартлари ва мақсадлари юзага чиқиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat