Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ва Ҳаётда соқол ва ҳозирги замон

00:00 / 30.04.2007 | eski savollar | 6182

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари. Сиздан соқол ҳақида сўрамоқчи эдим. Маълумки, ҳозирги замонда ёшлардан деярли ҳеч ким соқол қўймай қўйган. Соқол қўйишни эса эркакларга пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноблари буюрганлар. Бу ҳақида сиз ўзингизнинг "Ҳадис ва ҳаёт" китобингизнинг 17-жузида ҳам тўҳталиб ўтгансиз. Лекин ана шу китобингизда соқолни узунлиги ҳақидаги ихтилофга, яъни икки олимнинг тортишувига сабаб бўлган мақола ҳусусида гувоҳ бўлганлигингиз эътироф этилган жойда, "ҳадислардан соқол қўймаслик мумкин эмас, деган маъно ҳам чиқмайди" деган маънодаги фикр келтирилган. Ҳазрат, мен ҳам юқоридаги кўпчилик ёшлар қатори соқолимни тагидан қириб юраман. Соқол қўймаслик гуноҳ эмасми? Соқол қўйиш-чи, унинг фазли қандай? Агар билмасдан гуноҳга ботиб юрган бўлсак, тавба қилайлик ва тўғри йўлга қайтайлик. Илтимос ҳазратим шу тўғри йўлни бизга ўзингиз кўрсатинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Менимча, бу масала ўша китобда баён этилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat