Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўғри овқатланиш ҳақидаги ҳадис

17:29 / 09.12.2018 | a-a-rahimov | 659
Ассалому алайкум! Пророк Мухаммад (мир ему) принимал пищу один раз в день. Если он ел утром, он не принимал пищу до следующего утра. Если он принимал пищу ночью, то он не ел до следующей ночи. Бу маълумотлар саҳиҳми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! У вақтларда ҳозирги кундаги қон камайиш касали ўрнига қон гупириш касали бўлган. Шунинг учун қон олдириш оммавий одат бўлган. Ҳозирги кунда эса унинг акси бўлиб одамлар заифлашиб кетди. Қолаверса инсон қанчалик тақвода зиёда бўлса ҳар бир еганини ибодатга сарфлашга ҳаракат қилади. Бизда эса дам олавериб чарчаб ухлайди, ухлаб чарчаб дам олишади. Қоринни тўйдириш учун ейилади, сўнг уни сингдириш учун таом ҳазм қиладиган нарсаларни еб-ичишади. Сўнг у ёғи ўзингизга маълум. 

عَنْ نَافِعٍ قَالَ: كَانَ ابْنُ عُمَرَ لَا يَأْكُلُ حَتَّى يُؤْتَى بِمِسْكِينٍ يَأْكُلُ مَعَهُ، فَأَدْخَلْتُ رَجُلًا يَأْكُلُ مَعَهُ فَأَكَلَ كَثِيرًا فَقَالَ: يَا نَافِعُ، لَا تُدْخِلْ هَذَا عَلَيَّ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْمُؤْمِنُ يَأْكُلُ فِي مِعًى وَاحِدٍ وَالْكَافِرُ يَأْكُلُ فِي سَبْعَةِ أَمْعَاءٍ 

Нофеъдан ривоят қилинади:
«Ибн Умар ўзи билан бирга ейдиган мискин топилмаса, таом емас эди. Бир сафар бирга ейишга бир кишини киритган эдим, кўпроқ еб қўйди. Шунда у: «Эй Нофеъ, буни олдимга киритма. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мўмин битта ичакка ейди, кофир етти ичакка ейди», деяётганларини эшитганман», деди»

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ سَلَامٍ، أَخْبَرَنَا عَبْدَةُ، عَنْ عُبَيْدِ اللهِ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الْمُؤْمِنَ يَأْكُلُ فِي مِعًى وَاحِدٍ، وَإِنَّ الْكَافِرَ - أَوِ الْمُنَافِقَ فَلَا أَدْرِي أَيَّهُمَا قَالَ عُبَيْدُ اللهِ - يَأْكُلُ فِي سَبْعَةِ أَمْعَاءٍ».
وَقَالَ ابْنُ بُكَيْرٍ: حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِمِثْلِهِ
 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бир ичакка ейди, кофир [ёки мунофиқ] эса – Убайдуллоҳ* қайси бирини айтганини билмайман – етти ичакка ейди», дедилар».

* Убайдуллоҳ ибн Умар – ҳадисни Нофеъ орқали Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилаётган ровий. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat