Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эридом дарксиз кетган аёлни никоҳга олиш мумкинми?

00:00 / 01.05.2007 | eski savollar | 1640
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Сўфи Аллоёрни Сабот ул ожзин китобида:Ақида билмаган шайтони элдир,Агар минг йил амал деб қилса елдир.дейилган.Ахли сунна вал жамоа ақидаси қандай бўлиши лозим. (Аллохнинг макони борасида)Бошқа ақидада бўлган имомга иқтидо қилиб намоз ўқиши мумкинми?Иккинчи масала:Мен бир аёлни никохимга олмоқчи бўлдим.У аёлни эри уйидан чиқиб қайтиб келмаганига икки ярим йилдан ошган, на қамалгани ва на бошқа бир хабари бор, хеч қандай алоқа йўқ. У хижобдаги мўмина аёл ўз юртидан уч боласи билан бошқа юртга чиқиб кетган, болалари ёш, ўзи касалманд ва мен хам юрт ташқарисидаман. Шу аёл никохимга ўтишга рози лекин эри талоқ қилмаган, бу аёлга никох қилиш мумкинми ёки мумкин емасми? Бордию никох мумкин бўлса, никох қуриши учун юртидаги ота онасини розилиги лозимми шарт емасими? Никохга олишимдан мақсад аёлни даволатиб, болаларини исломда тарбиялаш бўлган.Хурмат билан,Мухиддин.Швеция.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ахли сунна вал жамоа ақидаси қандай бўлиши лозим. (Аллохнинг макони борасида)Бошқа ақидада бўлган имомга иқтидо қилиб намоз ўқиши мумкинми?Аҳли сунна ва жамоа Аллоҳни макон билан чегараламайди.Бузуқ ақийдадаги имомнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.Мен бир аёлни никохимга олмоқчи бўлдим.У аёлни эри уйидан чиқиб қайтиб келмаганига икки ярим йилдан ошган, на қамалгани ва на бошқа бир хабари бор, хеч қандай алоқа йўқ. У хижобдаги мўмина аёл ўз юртидан уч боласи билан бошқа юртга чиқиб кетган, болалари ёш, ўзи касалманд ва мен хам юрт ташқарисидаман. Шу аёл никохимга ўтишга рози лекин эри талоқ қилмаган, бу аёлга никох қилиш мумкинми ёки мумкин емасми? Бордию никох мумкин бўлса, никох қуриши учун юртидаги ота онасини розилиги лозимми шарт емасими? Никохга олишимдан мақсад аёлни даволатиб, болаларини исломда тарбиялаш бўлган.Бундай ҳолатда аёл қозига арз қилиб никоҳни буздиради ва идда ўтиради. Иддаси чиққанидан кейин, бошқа эрга тегиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat