Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фарзанд кимни зиммасида.

00:00 / 15.02.2011 | eski savollar | 2061
Ассалому алайкум Хазрат, ман билан бирга ишлайдиган бир аёл сиздан ушбу саволни со'рашимни илтимос қилди: "Икки нафар фарзандим бор (қизим 10 ёшда, о'г'лим 6 ёшда). Турмушимдан ажраганман ва фарзандларим о'зим билан бирга. Иккинчи турмуш о'ртог'им болаларимга яхши муносабатдалар, о'ртамизда бошқа фарзанд ё'қ. Савол: Турмуш бузилгандан кейин болалар ким билан бо'лишининг шариатда ҳукми қандай? Болалар вояга етгандан кейинчи? болалар отаси ёки онаси билан ко'ришиб туришлари қандай бо'лиши керак? жавобингиз учун олдиндан катта Раҳмат!"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ишни араб тилида «Ҳизона» дейилиб, бу сўз «қучоғига олиш» маъносини билдиради. Шариат истилоҳида эса, ота ва она ажрашгандан кейин гўдак болани ўз қарамоғига олиш ва тарбия қилишга айтилади.Онага мажбурламасдан берилади. Талоқ қилинганми ёки бошқача бўлганми, бари бир.Яъни, ота-онанинг нима сабабдан ва қандай ҳолатда ажрашганларидан қатъи назар, онаси истаб турса, бола унга берилади.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир аёл: «Ё Расулуллоҳ! Мана бу ўғлим учун қорним жой бўлган эди, икки кўкрагим сув идиш бўлган эди, қучоғим муҳофазачи бўлган эди. Энди эса, отаси мени талоқ қилиб, уни мендан тортиб олмоқчи», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Модомики, никоҳланмасанг, сен унга ҳақлироқсан», – дедилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.Ибн Абу Шайба ўзининг «Мусаннаф» номли китобида Саъийд ибн Мусаййабдан ривоят қилади:«Умар Умму Осимни талоқ қилди. Кейин унинг олдига борди. Осим унинг қучоғида турган эди. Болани ундан тортиб олмоқчи бўлди. Икковлари уни тортишиб кетди. Бола йиғлаб юборди. Икковлари Абу Бакрнинг ҳузурига борди. Бас, Абу Бакр унга: «Аёлнинг силаши, қучоғи ва ҳиди унинг учун сендан кўра яхшироқ. Бола улғайса, ўзи танлаб олади», – деди». Агар аёл болани олишни истамаса, уни мажбурланмайди. Илло, ундан бошқа шахс бўлмаса ёки бола ундан ўзгага кўнмаса, мажбурланади.Болани қарамоғига олишга ҳақдорларнинг онадан кейинги тартиби қуйидагича:Сўнг онанинг онаси, агар юқориласа ҳам. Кейин отасининг онаси, ота ва она бир опаси, она бир опаси, ота бир опаси. Сўнгра шу тартибда холаси ва аммаси. Улар ҳур бўлишлари шарти ила.Бу ҳукмга далил ушбу ҳадисдир:Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Зайд ибн Ҳориса Маккага бориб, Ҳамзанинг қизини олиб келди. Шунда Жаъфар:«Уни мен ўз қарамоғимга оламан. Унга мен ҳақлиман. Чунки, у амакимнинг қизи. Унинг холаси менинг қўлимда. Хола она билан баробар», – деди. Али эса:«Унга мен ҳақлироқман. У амакимнинг қизи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари менинг қўлимда. У бу қизга ҳақлироқ», – деди.Зайд эса:«Унга мен ҳақлиман. Уни олиб келгани мен бордим, мен сафар қилдим, мен олиб келдим», – деди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига чиқдилар, уни Жаъфарга беришга ҳукм қилдилар ва:«У холаси билан бўлади. Хола она билан баробардир», – дедилар».Абу Довуд ва Икки Шайх ривоят қилишган.Шаҳидларнинг саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг Иммора исмли қизи Маккада қолиб кетган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиз Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг қарамоғига берилиши ҳақида ҳукм чиқардилар. Чунки, Жаъфар розияллоҳу анҳунинг хотини қизнинг холаси эди. Хола эса она ўрнидадир.Демак, кичкина болаларни қарамоққа олишда аёл кишиларга қаралар экан. Бу то бола дийн жиҳатидан ақлини танигунича бўлади.Уни мусулмон қилиб тарбиялаш керак. Имом Шофеъий, Аҳмад ва Молик: «Зиммияга қарамоғига олиш ҳаққи берилмайди», деганлар.Болага маҳрам бўлмаганга никоҳланиши ила аёлнинг ҳаққи соқит бўлади. Чунки, бу ҳолатда болага зарар етиши муқаррар бўлиб қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқорида келтирилган ҳадисда аёлга: «Модомики, никоҳланмасанг, сен унга ҳақлироқсан», дедилар.Боланинг онаси амакисига ёки бувиси бобосига никоҳлангани каби маҳрамга бўлса, соқит бўлмайди. Агар болани қарамоғига олган аёл болага маҳрам бўлган кишига эрга тегса, ўша одам ҳам қариндошлик юзасидан болага меҳр кўратишининг эътиборидан аёлнинг қарамоққа олиш ҳаққи соқит бўлмайди. Мисол учун, болани онаси қарамоғига олиб туриб унинг амакисига никоҳланиши ёки онадан бўлган момоси қарамоғига олиб туриб отадан бўлган бобосига никоҳланиши каби.Қарамоққа олиш ҳаққи уни соқит қилган никоҳнинг зоил бўлиши билан қайтади.Мисол учун, онаси бегона кишига эрга тегиши билан болани қарамоғига олиш ҳаққидан маҳрум бўлади. Аммо, она ўша эрдан ажрашса, қарамоққа олиш ҳаққи яна унга қайтади.Кейин асабалар ўз тартибларига қараб ҳақли бўладилар.«Асаба» сўзи «яқин турган», «ёпишган», деган маънони англатади. Киши бошини маҳкам боғлаб олишига ишлатган боғичга ҳам шу сўз ишлатилади. Шу маънода кишининг яқин эркак қариндошлари ҳам «асаба» дейилади. Чунки, унга нисбатан бирор хавф-хатар туғилганда, ўша қариндошлар келиб уни ўраб туриб ҳимоя қиладилар. Ундан душманни дафҳ қиладилар. Ўзларининг ҳаётларини хавф остига қўядилар. Шунингдек, молиявий тўловларга ожиз бўлиб қолса ҳам, ўшалар тўлайдилар. Шунинг учун ҳам, улар меросга ҳақли бўлганлар.Асабага ота, бобо, ўғил, ўғилнинг ўғли, туғишган ака-ука, ота бир ака-ука, туғишган ака-уканинг ўғиллари, туғишган амакилар, уларнинг ўғиллари ва бошқалар киради. Ана ўшалар қариндош аёллар орасидан қарамоққа оладиган шахс топилмаганда, болани ўз қарамоғига олишга ҳақлилар. Уларнинг ҳақлари тартиблари асосида бўлади.Лекин қиз бола озод қилиш туфайли мавло бўлган ва амакининг ўғли каби маҳрам бўлмаган асабага ва шармсиз фосиққа берилмайди.Улар қиз болани ўз қарамоғига олсалар, фитна бўлишимумкинлиги учун уларга бу ҳуқуқ берилмайди.ХУЛОСАЁш болани қарамоғига олиш уни зарарли нарсалардан муҳофаза қилиш, уни тозалаб, едириб-ичириб, кийинтириб, роҳати учун керакли нарсалар ила таъминлаб, тарбиялашдан иборатдир.Ёш гўдакни ўз қарамоғига олишга энг ҳақли шахс бошқа эрга тегмаслик шарти ила онаси эканини ва ундан кейин кимлар бўлишини юқорида ўргандик.Лекин ким бўлса ҳам болани ўз қарамоғига олувчи шахсда бир неча шартлар бўлиши қатъиян талаб қилинади:1. Оқил бўлиши керак.2. Балоғатга етган бўлиши керак.3. Дийндан чиққан, муртад бўлмаслиги керак.4. Фосиқ, ишончсиз бўлмаслиги керак. Баъзи фисқу фужур ишларни қиладиган, ўғри, бетайин, раққоса кабилар ёш болаларни ўз қарамоғига олишга ҳақли эмаслар.5. Болани қаровсиз қолдирмаслиги керак. Агар қаровсиз қолдирадиган бўлса, қарамоғига олиш ҳаққидан маҳрум қилинади.6. Ота камбағал бўлиб, она ажрсиз тарбия қилишдан бош тортса, ажрсиз тарбия қилишни хоҳлаган яқин қариндош аёл болани ўз қарамоғига олади.Ёш болага ихтиёр ҳаққи берилмайди.Яъни, кичик ёшдаги болага «Сен ким билан бўласан, ўзинг танлаб ол», дейилмайди.То бола ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган бўлгунча онаси ва момоси унга ҳақлидир. Қиз болага то ҳайз кўргунча. Муҳаммад «иштаҳа тортадиган бўлгунча» деган. Замоннинг фасоди туфайли шу гап мўҳтабардир. Икковларидан бошқалар то иштаҳа тортадиган бўлгунча.Кичик болани отаси ва онаси талашиб қолса, онасига берилади. Ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган бўлган ўғил бола отасига берилади. Чунки, у эркакларга хос нарсаларни отасидан ўрганиши зарур.Қиз болалар эса, ҳайз кўрадиган бўлгунча оналари билан қоладилар. Чунки, улар аёлларга хос нарсаларни оналаридан ўрганишлари лозим. Қизлар балоғатга етганларидан кейин уларни асрашга ва турмушга чиқаришга оталар қодир бўлганлари учун, вақти етганда улар оталари қарамоғига ўтадилар.Талоқ қилинган аёл боласи билан ўзи никоҳдан ўтган ватанидан бошқа ерга сафар қилмайди. Бу фақат онага хосдир.Онадан бошқа, болани қарамоғига олган шахслар ҳеч қаерга сафар қилмайдилар. Чунки, бу нарса болага зарар келтиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat