Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Севган қизим намозҳон!Аммо ота онам қарши!КИмнинг фикри афзал?

00:00 / 01.05.2007 | eski savollar | 1821
Илтимос ушбу саволимга ўз фикрларингизни билдирсангизлар. Мен кўтараётган мавзу ҳозирда ёшларимиз орасида жуда ҳам мухимдир. Манимча ёшлигида севиб қомаган инсон бўлмаса керак. Аллоҳга минг бора шукурлар бўлсинким яқинда 21 ёшга тўлдим. Уйдагилар уйлантириш учун секин асталик билан қиз қидира бошладилар. лекин мен бир солиҳа, мўмина қизда кўнглим бор. Уйдагиларни у қизнинг уйига совчи қилиб юбордим, аммо қиз тамон тошкенлик эмас қўқонлик бўлгани учун уйимдагилар озгина этироз билдиришди. Ота - онамга бой бадавлат инсонлар билан қуда бўлишни исташмоқда. Ота-онамга тушунтирдим мен ёқтирган қизнинг оиласи намозҳон, аммо ота-онам эшитишни ҳам хохлашмаяпти. Чунки ота-онам намоз ўқимайдилар. Ҳар ўқиган намозимдан сўнг дуо қиламан ота-онамга инсоф бериб улар ҳам намоз ўқиб дин йўлида ҳизмат қилиб юрсинлар деб. Биламан ота-онанинг барча этган ишларини амалга ошириш керак, лекин бўлғуси отанинг вазифаси ўзининг фарзандларига яҳши бир мўмина, солиҳа аёлни она қилиш. Сизлар нима деб ўйлайсизлар илтимос маслаҳат беринглар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг гапингиз тўғри. Ота-онанингиз нотўғри йўлда.

Топ рейтинг www.uz Openstat