Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлим билан жанжал

20:28 / 11.12.2018 | Sherzod | 1877
Ассалому алайкум! Устозлар, хар бир оилада бўптурадиган холат. Аёлим билан жанжалашип қолганда “жахл устида бор кет уйимдан сан билан ажрашаман” деворганман, лекин талоқ сўзини этмаганман талоқ тушмаганми? Мен аёлим билан қўшилганда зино қилиб юрмаяпманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёматга яқин эр-хотин зино қиладилар” деганлар. инсон ажабланиб “эр-хотин бўлса қандай қилиб зино қилиши мумкин” деган савол келади. Фуқаҳолар ушбу ҳадиснинг жавобида : “Никоҳ ўқилаётганда никоҳнинг шартлари топилмайди, талоқ қилиб талоқ қилганини билмайди, уч талоқ қилиб жоҳилларнинг фатвосига суяниб яшайверади. Бу ҳолатга тушганда Аллоҳдан қўрқадиган аҳли илмни қўйиб илмсиз тўғри келган одамнинг гапига амал қилади” деганлар. Сиз ажрашиш ниятда “бор кет” деганингизни гапингиз давомидан тушинилиб турилибди. Орага талоқ тушган. Бирон аҳли илм олдига бориб яна ҳам аниқлаштириб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat