Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чўчқа аъзоси қўшилган укол

19:48 / 16.12.2018 | Mustafo | 542
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар? саволим такрорий лекин шайх Ҳазратларининг жавобларидан холатимга ярашасини тополмадим. Ўғлим туғма нуқсон билан гўдаклигида орқа миясида жаррохлик амалиётини бошидан ўтказди. Хозир 2 ёш, лекин оёқлари яхши ишламайди. Нервларини даволаш керак экан. Невропотолог бизга бир уколни қилиш кераклигини лекин у чўчқани миясидан олинади ва мияни функцияларини ва нервларини фаолиятини яхшилаб беришини айтди. Ўрнига ўрин бошқа дори йўқ деб огохлантирди. Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ шунга ўхшаш саволда бошқа дори топинг деб айтган эканлар. Лекин бизда бунинг имкони йўқ. Устозлар айтинг нима қилайлик? Тақводор табиб экан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Биз таниш мутахассислардан суриштирганимизда уни бошқа ҳалол ўринбосари борлигини айтишди. Таҳминан Гаммалон деганини қандайдир ўсимликдан олинишини ҳам айтишди. Интернетга “Аналоги лекарственного препарата Церебролизин” деб қидирсангиз 30дан кўп ўринбосарини топасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat