Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"мусиқа"

00:00 / 17.02.2011 | eski savollar | 6768
АЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ РОББИЛ А'ЛАМИЙН, ВАССОЛАТИ ВАССАЛАМУ АЛА ҲОЙРИ ҲОЛҚИҲИ МУҲАММАД!АССАЛАМУ А'ЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!Аллоҳ динига ёрдам бераётганларга ажр, бизларга амал қиладиган илм берсин!Ҳурматли ва муҳтарам СҲАЙҲ жаноблари, аллоҳ ё'лида мусулмонларга ҳизмат қилишдан чарчамаяпсизми? оилангиз ва шогирдларингиз яхшими? Бу саволни анчадан бери беришга ният қилгандим, аллоҳнинг мадади билан уни изҳор қилишга ижозат бергайсиз!Биз мусиқа исломда тақиқланганидан ҳабаримиз бор, фақат то'йда ва 2 и'йдда руҳсат берлилгани ҳадислардан ма'лум, лекин мусиқа асбобларининг барчаси ма'лум ҳолатлардан ташқари ҳолатларда ҳаромлигини жумҳур уламолар баён қилиб беришган, я'ни то'йда ва ҳайит байрамларида кичкина шақилдог'сиз доирадан "дуф"дан фойдаланиш мумкин. Қо'шиқларни ма'носи шарий'атга ножоиз бо'лмаса асбобларсиз айтилишиям керак, энди шу фатво ва ҳукмлардан фойдаланиб ҳозирда биродарларимиз исломий то'йларни о'тказишвотти алҳамдулиллаҳ, лекин, аёллар базмида эркак ҳонандани чақириш, ёки аёл ҳонанда куйлаган тақдирда ҳам замонавий мусиқа асбобларидан фойдаланишяпти, ва бу шаҳсан мени ҳайрон қолдираяпти, чунки то'йда ароқ қо'ймай, эркак ва аёлларни аралаштирмай тақво қилаётган биродарларимиз, бу аёлларнинг базмидаги мусиқа қо'йилишларига оддий қарашаяпти. Мен бу мавзуга ко'пгина жавобларингизни эшитганман ва бу иҳтилофли масала дегансиз(я'ни то'йдаги куй ва қо'шиқ).Савол: 1) бу масалада бундай мусиқа асбобларини то'йларда ва 2 ҳайит байрамларида ишлатиш жоизми? 2) ёки фитна чиқмаслиги учун бемалол минидискка ёзилган мусиқа минусовкалари билан ашула айтиш ҳам жоизми?Ҳазрат, жавобингизни интизор бо'либ кутиб қоламан, чунки о'зимни ҳам бу синов кутаяпти иншаллоҳ, валҳамду лиллаҳи роббил а'ламийн!ассаламу а'лайкум ва роҳматуллоҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мусийқа асбоблари ҳақида уламоларнинг ихтилофлари бор. Баъзилари фалон асбоб бўлмайди десалар, қолганлари бошқача гап айтганлар. Шунинг учун, бу борада маълум рўйхатни эълон қилиш қийин.2. Дисклар тўғрисида эса, сизга ўхшаб мулоҳаза қилганлар кам. 3. Аёллар жамоасига эркак ашулачини ёки мусийқачини кириши мумкин эмаслиги ҳақида ҳеч ким ихтилоф қилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat