Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мавзуни нима дейишни ҳам билмадим

00:00 / 18.02.2011 | eski savollar | 1261
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Сафарларга яхши бориб келдингизми?Аллоҳ сиздан,ота онангиздан,устозларингиздан рози булсин!Шайх ҳазратлари оилавий масалада қандай юл тутишимизни маслаҳат берсангиз илтимос.Мен бунга жуда бошим қотагн нима дейишни ҳам қилишни ҳам билмай қолдим.Биз европада яшаймиз,яқинда аёлимни қизим билан узбекистонга жунатдим,ҳам ота она зиёрат катта қизимиз уёқа уни кургани,утган йили ҳам шундай қилган эдим,ушанда ҳам шу муоммо булган эди,ва мен ҳам 1ойдан кейин узим борганимда бунақа муоммала деярли булган лекин кам.Хуллас аёлим шу ерда динни урганди,олдин ҳам ибодат қилар эди,лекин тақво деганни тушиниб етди,ҳамма нарсада Аллоҳ розилигини тушунди,ҳижобга ҳам қуронда Аллоҳ узи оят билан буюрганини англаб етди ҳеч иккиланмай кирди,Аллоҳга шукур,ейдиган таомга луқмага этиборли булди,қулидан келганча суннатни ҳам ушлади,қазо намоз,қазо рузаларни ҳам тугатай деб қолди иснаҳллоҳ,қабр азоби ҳақида жуда куп эслайди,қурон уқишни ҳам урганди,суннатга ҳам қулидан келганча қилябди,базида иймонига ҳавас қиламан ва Аллоҳга шукур қиламан,чунки биламиз аёл киши ожиза,бизга омонат.Шундай аёлим борлигига фарзандларимни тарбиясига ҳам яхши албатта,онада этибор беради айниқса қиз болани қандай усётгани,бизда телвизордаям радиода ҳам улдим куйдим,.севдим шунақа мусиқала умуман шариатга тугри келмайдиган(мусиқа ҳақида Абдували қори домла у рухни маст қилади деган эди,ароқ эса жасадни деб) бемани мусиқаларга қизларимни ургатмайман деса,овқатга сотиб олиноётган акрочка ҳамма биладику уни ҳалол эмаслиги,уни емайман деса,тугилган кун,8март,янги динимизда ёқ нарсаларни рози булмаса,авжига олган фолбинга боришларга уйдагиларни қайтарса буни нимаси ёмон,динини купайтирган ҳам ёқ камайтиргани ҳам ёқ Аллоҳга шукур,қулидан келганча тақво қиламан деса,узингча янгилик чиқарма дейшиса,сен ваҳобийга ухшаб деб туҳмат қилишса,сал охиратини уйласа сен куп берилиб кетма деса,яна узгариб кетибсан,ахир бу гапларни кимсан уз яқини ота она оиласидагилар айтса унда бечора нима қилсин,биламиз Аллоҳнинг каломида,Аллоҳга ибодат қилинг ва ота онага яхшилинг қилинг дейилин,лекин ҳазрат шариатга тугри келмядиган ишга буюрса ота онага итоат қилинмайдику,аёлим Аллоҳ сақласин янгилик киритгани ёқ,уша динимиз аҳкомлари,ислом дини осон оддий ва пок,ҳеч кимга тақоти етмаган нарсага буюрламаган,шуни қилади бошқаларга шу янгиилик,чуқур кетиш,вахобий дегани булса?Ҳайронман утган йили даволанишга касалхонага ётди,мен буёқада эдим,палатадги аёллар ҳижоб ураганига эрингиз ваҳобийми деб қуймабди,бу нима дегани,буёқда фитна куп қийналиб аҳли сунна жамоатини ушлаб ҳаракат қилса,одамлага нима булган узи амал қилмаса амал қилган одамни тинч қуйса булмайди ёки тилини тийса.Бир ҳадис бор шунга яқин манода,яқинда сиз ҳам шуни биттаси жавоб қилиб юллаган эдингиз ҳазрат,улжа тақсимланишда биро дам набий алайҳиссаломга туҳмат қилганларида Мусо (ас)га бундан ҳам куп озор етган эди у ҳам сабр қилган эди деган манода адашмасам,хато ёзган булсам Аллоҳ кечирсин.Булар ҳаммаси бир синов деб далда бераман холос,шундай озорга сабр қилсангиз бунга ҳам ажр олас дейман,ва одамларни илмисизлиги динимизни яхши билмаслигимиздан,тугри биз ҳам жуда ҳамма нарсани илм билан биладиган эмасмиз,гуноҳкор бандамиз лекин бу динимизни бизга Аллоҳ узи ургатди,Аллоҳга шукур.Мен яқин куп одамлардан биламан бу фақат 1та оиладаги муоммо эмас купчиликдан эшитганман,шунга ухшаш муоммолар,шайх ҳазратлари икки огиз булса ҳам насиҳат қилинг диндан,тугриси мусофир юртда юруриб катта илмли одамларни насиҳатини согиндик...Шу қаторда бошқа биродарларимизга ҳам булади иншаллоҳ.Биз сизни Аллоҳ юлида яхши курамиз шайх ҳазратлари!Мен ҳаммадан илтимос қилардим Аллоҳ розилиги учун дуо қилайлик,Аллоҳдан сураймиз одамларни ислом динини тугри тушунадиган қилсин,мени аёлимга ухшаган синовдаги опа сингилларимига Аллоҳни узи мададкор булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳга шукр сизларга Ўз дийнини тўғри тушуниш ва унга қўлдан келганича амал қилишни насиб қилибди. Аммо бошқалар сизлар каби имкон ва вазиятга эга бўлганлари йўқ. Улар билимсизликда бардавом бўлмоқдамлар. Кўпчилик, билим олишга уринаётганлари ҳам йўқ. Ота-оналар ичида болаларини дийнни ўрганишдан ва унга амал қилишдан қайтараётганлари ҳам йўқ эмас. Бу каби ҳолатлар тезлик билан тузалмайди. Вақт, билим ва ҳаракат керак. Аллоҳ бандаларини Ўз ҳидоятига бошласин! Дийнини ўрганиб, унга амал қилишни насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat