Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзанинг савоби

11:19 / 18.12.2018 | Alisher | 1584
Ассалому алайкум! Аллоҳ деди. "Одам боласини рўзадан ташқари барча амаллари ўзи учун батаҳқиқ у (рўза) Мен учун унинг мукофотини Мен бераман... " (Бухорий ривояти) Ушбу ҳадисда, Аллоҳ рўзани мукофотини ўзим бераман деди, бошқа амалларни мукофотиничи Аллоҳ бермайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бир одамни ишлатиш учун ижарага оладиган одам аввалдан келишиб олади. Бойлигини чеки йўқ инсон эса “сен ишни зўр бажарсанг бўлди, сени ўзим рози қиламан” дейди. Аллоҳнинг наздида ҳам рўза нақадар улуғ ибодат эканлиги ва рўзадорлардан жуда хурсанд бўлишини таъкидлаб “Уни савобини Ўзим бераман, Мен буюргандек тутишсанг бўлди” деган. Барча ибодатларнинг савобини ҳам гуноҳларни жазосини ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи беради. Гап рўзанинг муҳимлигида. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat