Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Берилган кредитдан фойда олиш ҳалолми ҳаромми?

00:00 / 03.05.2007 | eski savollar | 5579

Ассалому алайкум! Мен бу саволни беришимдан мақсад, шу иш билан ишлайман. Саволимдан мақсад, мен аксия билан ишлайман, яни NY SITY биржаси билан бевосита иш олиб бораман. Биржада менинг ҳисобрақамим бор. Мана шу ҳисобрақам билан мен ҳар кунлик аксияларни олди сотдиси билан шуғулланаман. Эшитишимча аксиялардан даромат кўриш бу ҳалол пул топшишлардан бири экан. Бу саволни ёзишимдан мақсад, биржада мени ҳисобрақамимга ўзимни пулимдан бошқа биржа томонидан кредит берилдан (мажбурий). Мана шу кредитни ишлатмасам биржада иш олиб бориш қийин. Саволим шуки, мана шу менга берилган кредитдан фойда олсам, кеин уларга %ни қайтариб турсам, мен олган файда ҳалолми ёки ҳаромми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз рибодир!

Топ рейтинг www.uz Openstat