Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Парранда озуқаси

10:49 / 18.12.2018 | Mahmud_0101 | 1628
Ассалому алайкум! Тухум йўналишида боқиладиган беданаларга бериладиган озуқасини 5 фоизига “гўшт-суяк уни” қўшиларкан, буни таёрлашда фермалардаги жўжаларни 1 кунлик пайтида товуқ хўрозларини ажратиб, кейин хўрозчаларини печкага ташлашаркан. Яна ўлган товуқларни ҳам ташлашаркан, кейин дробилкада майдалаб беданаларни озуқасига қўшишаркан. Шу озуқани олиб беданаларни боқиб, тухуми ва гўштини сотиб топган пулларимиз ҳалол бўладими? 2. Беданалар кўпроқ озуқа еб, кўпроқ тухум бериши мақасадида улар боқиладиган хонадаги чироқни эрталаб соат 6:00 да ёқиб, кечаси 23:00 да ўчирилади шундай қилиш мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром деб бўлмайди. Тирик жўжаларни печкага солиб куйдириш жоиз эмас. 

2). Шароит шуни талаб қилса ва ҳақини тўлаётган бўлсангиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat