Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насронийларга ўхшаб кийиниш

10:47 / 18.12.2018 | Г₽еШNicK | 1948
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир хадисларида “Ким бир қавмга тақлид қилса у ўшалардандир” деганлар. Саволим шуки агар насронийларнинг магазинлардан кийим сотиб олса (ёзувли ёки расмли) шуларни кийса хам шулардан бўлиб қоладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Динимизда мусулмон ва муслимага махсус кийим йўқ. Энг аввало авратларини беркитиш фарз. Иккинчидан бошқа дин вакилларининг диний либосларини кийиш жоиз эмас. Диний бўлмаган либосларини кийиш жоиз. Фосиқларга хос бўлган кийимларни кийиш ҳам жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида у зот ва саҳобаларнинг кийимлари Абу Лаҳаб ва Абу Жаҳлларнинг кийимларидан фарқ қилмаган. Биргина саллаларида фарқ қилган. Мушриклар дўпписиз салла ўраган бўлишса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар дўппи устидан салла ўраганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat