Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Навбатда турганда навбатсиз ўтиб кетадиганлар ҳукми

09:59 / 18.12.2018 | mansirbek | 14555
Ассалому алайкум! Узтозлар, навбатда турганимизда яъни банкда, метан заправкада ва хоказо жойларда навбатни бузиб кирадиган одамлар бўлади. Улар гунохкор бўладими? Динимизда хадис борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Навбат ўша навбатда турганнинг ҳаққи ҳисобланади. уни риоясини қилмаслик худди молдан бўлган ҳаққини ўғирлаган, тортиб олган билан тенма-тенг гуноҳкор бўлади. Бундай қилиш кўринишда арзимасга ўхшайди аслида эса улкан гуноҳлар сирасига киради. Исломда банданинг ҳаққига зарар етказадиган гуноҳлар қаттиқ қораланади. Ёлғиз Яратганнинг ҳаққи бўлса, ўша маълум бир гуноҳни Аллоҳнинг Ўзи кечириб юбориши мумкин. Бироқ бандаларга, жамиятга зарар етказилса, ўша зарар кўрган банда ва жамият кечирмагунча, Аллоҳ ҳам кечирмайди.  
Биринчидан бу инсон қалбига кибр олиб киради навбатдаагиларни менсимаган ҳисобланади. Бу эса шариатимизда улкан гуноҳи кабирадир. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ . قَالَ رَجُلٌ: إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا وَنَعْلُهُ حَسَنًا. قَالَ: إِنَّ اللهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الْجَمَالَ، الْكِبْرُ بَطَرُ الْحَقِّ وَغَمْطُ النَّاسِ . رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар».
«Киши кийими гўзал бўлишини, пойабзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?» деди бир одам.
«Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», дедилар».
Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилишган. 

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَدْخُلُ النَّارَ أَحَدٌ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةِ خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ، وَلَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ أَحَدٌ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةِ خَرْدَلٍ مِنْ كِبْرِيَاءَ 

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида иймони бор одам дўзахга кирмайди. Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди», дедилар».
Иккинчидан, шариат биринчи келганга биринчи бўлиш ҳаққини беради. У эса ўша ҳаққни поймол қилган бўлади. Инсоннинг  ҳаққини поймол қилиш шариатимизда ҳаром қилингандир. Бировнинг ҳаққини ейиш гуноҳ. Ҳадисларда айтилганидек, ҳар бир инсоннинг ҳаққи Аллоҳ томонидан берилган. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилган одам Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳаққа хиёнат қилган бўлади.
Учинчидан, ўша навбатда турганларнинг қалбига озор берган бўлади. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида марҳамат қилади: 

 وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا۝ 

58. Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устиларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.
Ҳеч бир айбсиз мўмин эркак ва мўмина аёлга озор берганлар катта гуноҳ қилган бўладилар. Мўмин инсон Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг қадрли инсондир. Аллоҳ таоло бошқа оятларда Ўзи мўминларнинг валийси эканини таъкидлаб, айтиб қўйгандир. Кимки мўмин инсонга озор берса, очиқ-ойдин бўҳтон қилган бўлади ва шунга яраша жазосини олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat