Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом данного я раньше тарихи

12:27 / 18.12.2018 | Gulshoda | 853
Ассалому алайкум! Кидирув хизматидан излаб тополмадим. Агар саволим такрорланаётган болса узр сорайман. Мен институтда окийман. (Рус тилида окитиладиган гурухда). Бизга религиоведение деган фан отилади. Бугун шу фандан Христианлик дини хакида укитувчи куйидаги гапларни айтди: " Христианлик ва Буддизм динлари Ислом динидан олдин пайдо болган. Ислом дини шу икки дин асосида шаклланган. Мухаммад (с.а.в.) асли савдогар болган. Карвонда бошка давлатларга бориб келиб юрган пайтларида ушбу динлар хакида маълумотга эга болиб, кейин шу динлардан баъзи жойларини кучириб Ислом динини яратган." Ва бунга Одам отони Христианлик динида Адам, Момо хово - Ева дейилишини мисол килди. Христианлик Ислом динидан олдин пайдо болган ва Худо хамма нарсанинг яратувчиси эканлиги Ислом динидан аввал Христианлик динида айтилган деган даллиларни келтирди. Мен уларга Мухаммад (с.а.в.) Оллох билан гаплашганлигини, Оллохнинг элчиси эканлигини исботлаганини, бунинг исботи Куръонда борлигини айтдим. Менинг билмим заифлиги учун чукурлашмадим. Укитувчи хам "биз нейтрал ёндашиб органамиз, чукурлашмайлик" деб коя колди. Кейинги дарсимиз Ислом дини тарихи хакида. Сизлардан илтимос юкоридаги мухокамага аниклик киритиб берсангиз. Мен кейинги дарсда Ислом дини яралиш тарихини гапириб бермокчиман. Менга рус тилидаги ишончли маълумот керак. Бу жуда мухим. Мен озим муслимаман. Оллохдан коркаман ва нотогри маълумот беришни хохламаганим учун ушбу сайтга мурожаат килябман. Маълумот орнида : укитувчимиз ва курсдошларим хаммаси мусулмон. Хеч ким укитувчини гапларини инкор килмади. Уларнинг гапларидан дилим огриди. Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида биринчи инсон яратилишидан аввал ҳам барча борлиқнинг Яратувчиси Аллоҳга бошқа махлуқотлар томонидан ибодат қилинган. Биринчи яралган инсон  Одам алайҳиссалом барча инсониятнинг отасидир. Ягона Яратувчи ҳузурида бандалар учун жорий дин ҳам ягона бўлган. Яратувчи Аллоҳни ва У жорий қилган динни тушунтириш учун одамларга ўзлари  ичидан пайғамбарлар ҳам танлаб юборилган. Пайғамбардан сўнг одамлар аҳдларида турмай, адашиб қолавергач, Аллоҳ янги пайғамбарни юборган. Барча ҳақ самовий динларнинг ва уларни олиб келган пайғамбарларни асли бир. Ислом дини уларнинг охиргисидир. Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарларнинг сўнггисидир. Дарсингиз Ислом дини тарихи ҳақида бўлса, ўқитувчи билан биргаликда дунё тан олган аллома шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Ислом тарихи" китобини ўқинглар, тортишишга ўрин ҳам қолмайди ва фойдали илм ҳам ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг

https://islom.uz/maqola/9358

Топ рейтинг www.uz Openstat