Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўз билганча меросни бўлиш

00:00 / 19.02.2011 | eski savollar | 1658
Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн, вассолату вассаламу ала расулина Муҳаммад! Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!Аллоҳ динига ёрдам берганларга улкан ажрлар, бизга амал қиладиган илм берсин!Ҳурматли ва муҳтарам шайх ҳазратлари, мен ҳориждалигим туфайли китобларингизни мутолаа қилишга имкон топмаяпман, лекин арзимас ва саёз саволларимизга вақт ажратиб берган жавобларингиз учун ташаккур!Савол: бувам (Аллоҳ раҳматига олсин) қазо қилишларидан олдин адамга 2 хонали уйларини мерос қилиб қолдирдилар, лекин буни бувамдан кейин 5 та аммаларим тан олмай, домни сотиб, пулини бўлишамиз деб норози бўлишди. Бу жанжалгача борди. Мен ҳориждан туриб, тинчгина шариат асосида меросни 7 га бўлиб, адамга 2 ҳисса, аммаларимга 1 ҳиссадан қилиб бўлишишни адамга айтдим, лекин бунга ҳам аммалар кўнишмади. Охири дом адамга қоладиган бўлди. Бир аммамга 2000 $ ни бўлиб беришга, қолганларига тўй ҳашамида ёрдамлашишга ва уйдаги ҳамма мебелларни аммаларим олиб кетишга келишилибди, лекин бу нотўғри бўлмадимикан? На бувам васиятлари бўйича, на шариат бўйича бўлди, шу ҳолатда энг тўғри йўл қайси?Жавобларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!Ассаламу аълайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби масалалар манфаатдор тарафлар иштирокида, жонли мажлисда ҳал қилинади. Интернетда эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat