Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўртакашлик ва қарз хақида.

13:17 / 18.12.2018 | Abu Ibrohim™ | 394
Ассалому алайкум! Илмларингизга илм қўшилсин илоҳим! 1) Саволим шундайки: Мен кўпроқ Россияда ишлайман. Агарда Мен бир ишни уй эгасидан, мисол учун квадратига айтайлик 1000 рублдан бир иш олсам, бошқа ишчиларга 1000 рублдан арзон бўлган нархда 800 ёки 750 рублдан тўлайман деб қилдирсаму, лекин, ишчилар ишга тушишидан аввал, агарда, пулни уйнинг эгаси бермаса, мен тўлаб бермиман деб, пулни кафиллигини олмасдан, ишлатиб фойдалансам бўладими ёки йўқ? 2) ..Четда юрганим учун хаётимда кўп учраётган саволим қуйидагича. Четда юрганимда қарз сўрашади, бераман. Қайтаришга келганда рублда олинган пулни баьзида сўмда қайтаришади сўм бераман дийишиб. Айтайин 5000 рубл қарз бердим. Берган вақтимда 1000 рубл 100 000 сўм еди хисобда. Орадан вақт ўтиб қайтаряпти 2500 рублини сўмга 110 000 бўлганда 275 000 сўм, қолган 2500 рублни эса орадан яна бир муддат вақт ўтиб 1000 рубл нархи 120 000 га кўтарилганда қайтармоқчи. Сўмда 300 000 бўляпти. Мен қай тарзда олишим керак бўлади сўм хисобда. Хижолатчилик. Саволларим узун бўлиб кетгани учун узр, Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Йўқ. 

2). Берганингизни олинг. Рубл берсангиз рубл, сўм берсангиз сўм олинг. Олдиндан келишмасдан биров сиздан 1000 рубл қарзи бўлса, адо этишвақтида бошқа пул бирлигида берса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat