Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибла нотўғри экан

16:13 / 18.12.2018 | Yulduz | 11504
Ассалому алайкум! Қибла ҳақидаги савол жавобларни ўқиб чиқдим. Шайх ҳазратлари роҳимаҳуллоҳ берган жавобларида, бази одамларга қибла нотўғри бўлса қазосини ўқийсиз деганлар, базиларга ўқимайсиз деганлар(қазони ўқийсиз деганларга, қиблани аниқлашни иложи бўлиб туриб аниқламаганларга айтганлар). Сизлар берган жавобларда 45 градусгача мумкин дейилган. 2012-2013 йиллардаги расмларимга қарасам қибла 45-65 градусгача нотўғри экан. Ўша йиллари қиблани аниқлашни ҳам билмаганман, компасс борлигини ҳам билмаганман. 12 йиллик қазо намозларимни ўқиябман. Энди қибла нотўғри бўлган йиллардаги намозларим нима бўлади? Уларни ҳам қазосини ўқийманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳеч кимдан сўрамасдан ёки ўша томонни қибла деб қасд қилиб ўқимаган бўлсангиз намозларни қайта ўқиш керак. Сўраган бўлсангиз ёки сўрашга одам топилмай ўзингиз шу томон қибла деб қасд қилиб ўқиган бўлсангиз қайта ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat