Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Араб Тили тарихи

00:00 / 22.02.2011 | eski savollar | 939
Ассалому алаикум!Савол:иқтибос: Арабларда назм, шеърият ривожланди дедик. Маълумки, асар, шеърни таъсири кучли булиши учун рифм ишлатилади. Куръонда мана шу рифмга катта эътибор берилган. Баъзан шу даражагача борилганки, рифмни саклайман деб маънони бузилишигача борилган. Сузларни грамматик кетма-кетлиги коидасига амал килинмаган, эганинг бузилиши ва феъл шаклларининг бузилишигача борилган. (тийн сураси, 2-оятда Синин деб езилишни урнига Сина деб езилиши керак, соффат сураси 130-оятда илясин деб езилишни урнига иляс деб езилиши керак ва х.к). Таъсир килувчи рифмга амал киламан деб маъно узгаришлари содир булган. Масалан, ал хакка сураси 17-оятда фаришта сузи рифмга мос тушмаган, шунинг учун ракамни билдирувчи саккиз сузи ишлатилган. Чунки шу жойда рифмга жуда мос тушган. 55:46 да хам жуфтликни билдирувчи суз шунчаки ишлатилмаган. Таъсир кучини ошириш учун кулланилган. 6-асрларда Араб халклари цивилизация этагида турган. Уша пайтдаги машхур "Етти тилла касида" асари Маккадаги Кааба деворларига осилган (ал муаллакат). Уни баъзи сатрлари Куръонда хам келади :д. Масалан, (54:1, 29, 31), (93:1, 2), (21:96), (37:61). Куръонда уша пайтдаги машхур шоирларни сатрлари хам келган. Шуниси кизикки, Нодир ибн Хориза, Хамза ибн Ахд ва Мусайлама каби шоирларни исмлари хам Куръонда келган ва шу исмлари зикр килинган жойлар жуда ажойиб ижод усулида езилган. "Иблис оятлари"ни хакикатлиги хам куръон одам тафаккури махсули эканлигини билдиради. Куръон оятлари уртасида маънолар сакраши куп кузатилади. Бу дегани оятлар узилиб-узилиб келган ва бошка асарлардан майда парчалар куринишида кучирилган деган хулосага олиб келади. Куп грамматик ва орфографик хатолар бор, яна домлалар бугин-бугинигача, тажвид коидаларигача талаб килиб шу хатоларни едлатишади.яна итибос:Куръонда икки тур суралар бор: маккий ва маданий. Бу сураларга яхшилаб эътибор берсангиз икки томонламаликни шохиди буласиз. Маккий суралар озодлик ва тинчликка чакирувчи ва маданий суралар эса касосга, жанговар рухга чакирувчи суралардир. Нега бундай карама-каршилик? Чунки.... Аввал маккий суралар нозил булган. Мухаммад Маккада булганда уни хатто кариндошлари улдирмокчи булишганди. У кучсиз эди, улиб кетиш хавфи бор эди. Шунинг учун у одамларни муросага чакирувчи, тинчликпарвар суралар пайдо булган. Кейин Мухаммад Мадинада куч йигади. Уни куллаб кувватлайдиган одамлар купаяди. Ана шундан кейин маданий суралар пайдо булади. Бу суралар узининг купрок жанговар рухдалиги билан, агрессивлик характердалиги билан ажралиб туради. Шунинг учун бугунги кунда хам мусулмонлар булмаган одамлар катта кругларда исломдаги жиход хакида сурашганда уламолар исломни яхши курсатиш учун маккий суралардан гапиришади. Баъзи террорист деб тан олинган уламолар эса ими-жимида узларининг фикрларини дастаклаш учун маданий суралардан исботлар келтиришади. Олимлар хам шароитга караб узлари хохлаган суралардан цитата келтиришади (двуличный). Чунки куръонда хам суралар узгариб турган экан вакти-вакти билан (Бакара, 106. (Эй Муҳаммад), бирон оятни бекор қилсак ёки ёдингиздан сҳиқарсак, ундан яхширог‘ини ёки о‘шанинг мислини келтирамиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир зот эканини билмадингизми?)Мазкур гапларга жавобларингизни интизорлик билан кутиб қоламиз. Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гаплар жавоб берадиган гаплар эмас. Бу саҳифа мусулмонларнинг диний саволларига жавоб берадигандир. Қуръони Каримни инкор қилдиганларга ўрин йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat