Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

аҳдлашув ҳақида

00:00 / 22.02.2011 | eski savollar | 471
ҳурматли шайҳ ҳазратлари! сизга саволим қуйидагича! мен дўстим б-н келишиб 1 ишни бошладим, мени вазифам ишни юритиш, дўстимники пул тикишдан иборат бўлди. иш бошлашдан аввал биз ўзаро келишиб олдик яни аҳдлашдик. аҳдлашув фойда ва зарар ҳақида бўлди. шунда мен фойда ва зарарда 20% да ўтирадиган бўлдим, дўстим эса пул тикиш бўйича ўзига яна 1 кишини шерик қилди ва улар фойда ва зарарнинг 40% дан 80% фоизига ўтирадиган бўлишди. бунга мени ҳеч қанақа қаршилигим йўқ. уларни вазифалари пул тикиш меники ишни юритиш дўлди. шу б-н иш бошланди. иш якунига тўла етмасдан улар ўзаро келишиб пул тикишни тўҳтатишди ва буёғига ўзинг бир жойдан амаллаб пул топиб ишни якунига етқазиб бизларни пулларимизни қайтар деб айтишди. аҳдлашув нима бўлади деб айтдим албатта, аммо улар бизга бу ишинг маққул бўлмади деб айтишди. лекин улар динга бефарқ бўлмаган йигитлар. мен эса аҳдлашув жараёнида ҳар-бир гапирган сўзимга жуда эҳтиёт бўлиб кейин гапирганман АЛЛОҲ шоҳид. мисол тариқасида шундай дейишим мумкин: агар мен бир уй қуриб беришим керак бўлса, улар шу уйни қуриб битириш учун пул тикиши керак. энди шу уй ҳали тўлиқ битмасдан улар, бизга бу уй ёқмади қолганига ўзинг пул топиб уйни битириб пулларимизни қайтар дейишди. мен аҳдлашув жараёнида уларга УЙ қураман деганман,шу б-н улар ўзаро келишиб рози бўлишиб пул тикишни бошлашган, энди улар биз сенга ЙАХСҲИ уй қуриш учун пул бергандик сен яхши уй қурмадинг деган гапни айтишяпти. ваҳолангки аҳдлашувда гап УЙ ҳақда кетган АЛЛОҲ гувоҳ. агар мен шу уйни нотўғри қурганимда ёки мени ҳатойим сабаблик уй бузилиб кетганда мен тушунаман айб менда бўларди ва мен ҳамма ҳаражатларни қоплашим керак бўларди. ҳаммага маълумки дунёда турли ҳилда қурилган уйлар кўп, шу уйларни айримлари бир-ҳил одамларга ёқса бир-ҳил одамларга ёқмаслиги мумкин бу табиий ҳол албатта ҳудди шунга ўхшаб мен қурган уй ҳам бир-ҳил одамларга ёқмаса бир-ҳил одамларга ёқиши эҳтимолдан ҳоли эмас деб ўйлайман. яна бир нарса :!: бу уйни биз бировга сотиш учун эмас балки одамларга маълум бир вақт ичида бўлишлари учун қуриш ниятида бўлганмиз. бу уй уларни яни шерикларим яшашлари учун ҳам эмас! уй қуришдан мақсад фойда қилиш бўлган. энди УЙ га келсак эл қатори уй бутун муҳими тўгри қурилган! шерикларим б-н аҳдлашув вақтида улар томонидан қурилиши керак бўлган уйни ичида нималар бўлиши, нечта ҳонаси бўлиши, ертўласи ваҳоказолар ҳақда ҳеч қандай сўз юритилмаган! улар б-н УЙ қуриш ҳақда келишганмиз! чала қурилган уй шерикларимга ёқмади, улар биз сенга ЙАХСҲИ УЙ учун пул берган эдик шунинг учун биз бошқа пул бермаймиз ўзинг нима қилсанг қил пулларимизни қайтар дейишяпти. ҳуллас бугунги кунга келиб улар ЙАХСҲИ деган сўзни қўшиб олишди. менга ўша пайтда шу қошимчани этишганда мен ҳам ЙАХСҲИ УЙ ЙАХСҲИ ПУЛ туришини айтган бўлардим, қандай бўлиши ҳақида сўраган бўлардим ва ҳоказо... ҳуллас улар зарар қилиб қўйишликдан қўрқишяпти ва нима қилиб бўлса ҳам ҳато топиб мани айбдор қилиш ниятидалар. мен эса аввал ишни оҳирига этказайлик, мен ўз вазифамни тўлиқ ниҳоясига етказай, ана шунда зарар бўлса мен ўзимга тегишлик қисмини албатта тўлайман дедим. улар бу иш ўхшамайди деб мисоли ғайбни олдиндан биладиган кишилар каби (АЛЛОҲ асрасин) йўл тутишяпти ва мени ўз вазифамни тўлалигича ниҳоясига етказишимга имкон қолдиришмаяпти.мисолим тугади. шу ва шу каби чалкашликларда фақат сиздан тўғри таълим олиш мумкин деб билдим. АЛЛОҲ умрингиз ва илмингизга ҳамда ризқингизга барака берсин!муҳлисингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз бошингизга мушкил тушган шариат таълимоти эсингизга келганини яхши англаб олинг. Аслида эса, иш бошлашда бу таълимотни эслашингиз керак эди. Ўшанда иш яхши бўлар эди. Шерикларингиз билан ўтириб шариатнинг бу каби ишлардаги таълимоти асосида ёзма шартнома тузар эдингиз. Ишингиз тўла ҳалол пок эканига ишонч билан иш бошлар эдингиз. Ишнигизда барака бўлар эди. ҳозирги ҳолатга тушиб қолганингизда ҳам мазкур шартнома асосида даъво қилар эдингиз.Аввало шартномани нотўғри тузгансизлар. Қолаверса, уни ҳал қилишни ҳам нотўғи қилмоқдасиз. Бундай жанжалли масала икки низолашувчи тарафнинг иштирокида жонли мажлисда ҳал қилинади. Бир тарафнинг гапи билан ҳеч ким бу масаланинг ечимини топишга уриниш ҳаққига ҳам эга эмас. Сиз шерикларингиз билан бирга илмли кишининг олдига бориб, ҳал қилишингиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat