Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисга зид эмасми...

00:00 / 23.02.2011 | eski savollar | 582
Шайх хазратлари. Аллоҳнинг о'зи дин ё'лидаги хизматларингизни улкан ажрлар бн мукофотласин. Сиз каби олим кишиларимиз борлиги учун Аллоҳга ҳамду санолар бо'лсин. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Инша Аллоҳ яқин бир йил ичида уйланишни олдимга мақсад қилиб қо'йдим. Хозирдан секин аста уйланиш ҳақидаги динимиз ко'рсатмалари бн танишиб бормоқдаман. Айниқса сизнинг китобингиз бо'лмиш "Исломий оила фарог'ат қасри"китоби учун Аллоҳнинг о'зи рози бо'лсин, албатта бирма бир сизнинг никоҳ ҳақидаги китобларингизни инша Аллоҳ о'рганиб уқиб чиқшга харакат қиламан. Саволим қуйидагича: Пайг'амбаримиз (с.а.в)нинг ҳадисларининг мазмунига ко'ра Аёл то'рт нарса учун никохланур моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун. Ва пайг'амбаримиз (с.а.в) диндорини танлашга буюрадилар. Бу ҳадиснинг шархи билан танишиб чиқдим. Бизнинг юртимизда шундай қизлар борки улар ҳуснли, насл насаби яхши( агар исломга амал қилмаган насабни яхши деб аташ жоиз бо'лса), отаси чэкмайди ичмайди, қизи о'зига яраша одобли,тарбия ко'рган, ёлг'он гапирмайди, бехаё юрмайдию лекин диндан унчалик хабари ё'қ , амали ёқ, қайси муҳитда болса оша муҳитга мослашиб кетадиган қизлар. Билмадим бундай табиатдаги қизларни аслида одобли деб айтиб бо'ладими чунки ҳақиқий одоб ислом бн бо'лади Албатта. Шу каби қизларга уйланиш ҳақида динимиз нима дейди. Агар шу табиатдаги қизларга уйлансам ПАйг'амбаримиз суннатларига зид иш қилган бо'лмайманми. Шу табиатдаги қизлар бн турмуш қураётганда инша Аллоҳ динни оргатаман, секинлик бн ҳижобга тушасан, то'йни шариат бо'йича о'тқизамиз диган гапларга рози қилиб, олиш ниятим бор. Сиздан Аллоҳ рози бо'лсин. Сизнинг дуоингизга мухтож г'оибона шогирдингиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ниятингиз яхши. Бўлади бу иш.

Топ рейтинг www.uz Openstat