Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бизани ўқишда номозга борса ўқишда ҳайдашади.Йўл кўрсатинг?

00:00 / 04.05.2007 | eski savollar | 1251
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлариБу мактубни ёзишдан аввал роса ўйладим. Менимча бу мактубим сизни ажаблантирмайди.Мен олий ўқув юртида ўқийман. ҳозирги вақтда ҳар ҳил оқимлар чиқиши муносабати билан бизнинг намозларимизга ҳусусан кўпроқ жума намозларини ўқиш анча муаммога айланди. Биздан ҳатто маъмурият дарс пайтида масжидга бормаслик тўғрисида тилҳатга қўл қўйдириб ҳам олди. Биз дарс пайтида масжидга бормаймиз. Чунки дарс пайти намоз вақтидан мустасно. Шундай бўлса ҳам бизни маъмурият таъқибга олиб масжидларга киритишмаяпти. Нега?! Нима учун?! Буни ёлғиз ОЛЛОҲ билади.Агар масжидга кирсанг ўқишдан ҳайдаласан дейишади. Ҳеч кимнинг тайёр ўқиш жойидан ҳайдалгиси кемайди. Лекин ОЛЛОҲга шукр унинг буйруқларини қўлдан кеганича бажаряпмиз. Бизнинг масжидларга дарсдан ташқарида бемалол масжидларга боришимиз учун нима қилишимиз керак?Жума фарз бўлса, қолган жамоат намозлари суннати муккада бўлса уларни адо этиш керакку?Бизга йўл кўрсатинг қадрли устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Дарсга ўз вақтида иштирок этиб, кейин намозга боришни ман қилиш ақлга ҳам, қонунга ҳам тўғри келмайди. Бу баъзи шахсларнинг шахсий «ташаббуси» бўлса керак. Аллоҳдан нажот сўраб астойдил дуо қилайлик.

Топ рейтинг www.uz Openstat