Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алоуддин Косоний "Бадоиъус саноиъй фи тартибиш шароиъ" китоби

00:00 / 24.02.2011 | eski savollar | 1198
Шайх хазратлари, Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Дин ё'лидаги хизмтларингизни о'зи улкан ажрлар бн мукофотласин. Сизга яна бир бир савол бн мурожаат қилмоқчи эдим. Биламизки Аллоҳнинг марҳамати бн юртимиздан Улуг' олимлар етишиб чиққан ва етишиб чиқмоқда. Аллоҳга ҳамдлар бо'лсинки илмий меросимизни органиб қайсиниси ишончли ва қай биридан фойдаланмаган ма'қуллигини о'рганиб, бизларга етказиб берувчи сиз каби олимларнинг борлигига Аллоҳга ҳамдлар бо'лсин. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Бизларни ҳам Аллоҳ дангасаликдан асраб шу тайёр ёзилган китобларни қунт билаб о'қиб унга амал қиладиган бандалардан қилсин. О'зининг тог'ри ё'лидан адаштирмасин. Юртимиз олимлари томонидан та'лиф қилинган фиқҳ китоблари ко'п десак муболаг'а қилмаган бо'ламиз. Хозирги кунда Албатта Сизнинг Мухтасари Виқоя асосида та'лиф қилган"Кифоя" китобингиз биз учун энг фойдали китоб бо'либ турипти. Саволим қуйидагича: Алоуддин Косоний деб аталган ҳанафий Олим тарафларидан Фиқҳ ҳақида ёзиллган яна бир китоб бор экан араб тилида албатта, номланиши қуйидагича "Бадои'ус санои'й фи тартибиш шарои'" . Шу китоб ҳақида ма'лумотга эгамисиз. Бу китобдан фойдаланиш мумкинми.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу улкан китоб. Ундан ҳамма фойдаланиб келган ва фойдаланадилар ҳам, ишааллоҳ.«Бадоиҳус Саноиҳ фии тартибиш Шароиҳ».Китобнинг соҳиби Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косоний (587 ҳижрий йилда вафот этган). У кишининг лақаби Маликул Уламо бўлган. Асосан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад Самарқандийда ўқиган. Устозининг барча китобларини, хусусан, «Туҳфатул фуқаҳо» китобини яхшилаб ўрганган. Ў талабасини яхши кўрган устоз қизи Фотимани унга никоҳлаб берган. Фотима ҳам отасининг «туҳфа»сини ёдлаган ва илмдан кўпгина эркаклардан ўтиб кетган эди. Кейинчалик ҳам эрига тўғри маслаҳатлар бериб, илмий йўналишини тўғрилаб турган. Отаси чиқарган фатвода, албатта, Фотиманинг ҳам имзоси бўлар эди. Кейин уларга куёвнинг имзоси ҳам қўшилди.Тадқиқотчилар «Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ»ни «Туҳфатул фуқаҳо»нинг шарҳи дейишади. «Туҳфатул фуқаҳо» эса «Мухтасари Қудурий»га қўшимча қўшиб, яхшилаб тартибга солинган китоб бўлган.Аммо «Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ»га эътибор билан назар соладиган бўлсак, у урфга айланиб қолган шарҳларга ўхшамаслигини кўрамиз. Унда аслнинг матнини сўзма сўз келтириб шарҳ қилиш услубига эргашилмаган. Имом Косоний ўз китобида «Туҳфатул фуқаҳо»нинг тартибига риоя қилмасдан, боб ва фаслларни янгидан тартибга солган.«Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ»нинг соҳиби ўз китобининг аввалида ҳамду санодан кейин фиқҳ илмининг фазли ҳақида мухтасар маълумот бериб бир оят ва Бухорий, Термизий, Ибн Можа ва бошқа муҳаддислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган «Аллоҳга динда фақиҳ бўлишдак бирор нарса ила ибодат қилинмаган. Албатта, бир фақиҳ шайтон зиддига минг обиддан кўра шиддатлироқдир», деган ҳадисни келтирган.Шунингдек, муаллиф ўзидан аввалги машойихлар кўплаб китоблар битганлари, аммо тартибга унча эътибор бермаганларини эътиборга олиб ўз китобида шу нуқсонни тўлдиришга ҳаракат қилмоқчи эканини таъкидлайди.Кейин «Китобут таҳорат»дан бошлаб фиқҳий масалалрни баён қилишни бошлайди. «Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ» барча уламоларнинг таҳсини ва мақтовига мушарраф бўлган, катта шуҳрат қозонган китобдир. Жумладан, Ҳожи Халийфа ўзининг «Кашфи зунун»ида «Бу китоб исми жисмига монанддир», деган.«Бадоиъус Саноиъ фии тартибиш Шароиъ» кўп марталаб чоп этилган ва кенг тарқалган китобдир. Унинг охирги нашрларидан бири Байрутда «Дорул кутубил илмия» нашрёти томонидан 1997 йилда ўн жилд қилиб амалга оширилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat