Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбат

12:20 / 29.12.2018 | Sayidakbar Zairov | 659
Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр ахли Мен бозорда тижорат билан шуғиланаман Аллоҳга шкур савдойимда ёлғон аралаштирмайман ва иложи борича ҳушмуомлада бўламан, лекин харидорлар бизни ёлғончи деб ўйлаб одамни ғашига келадиган саволар беришади. Масалан бир мижоз келди савдолашдик барака қилдик пул бераётган вақтида яна 100 минг ўтсангиз бўларди деб айтаверди. Ахир барака қилдик икки маротаба савдолашишингиз динмизга ҳам тўғри келмайди десам “масжидга чиқиб ўзи 2 ракат намоз ўқиганмисан” деди. Яна бир инсон келиб унга молимзга кафолат ёзиб берсам менда беркитиб юзимни расмга олди. Нега ундай қилдингиз десам молинг ишламаса қайтиб келсам тан олмасанг тегишли жойга кўрсатиш учун деб айтди. Яна бир инсон келиб менинг станогимни “бу меники уста боллар ишлатганмда ўғирлаб кетган, у Сурияда ишлаб чиқарилган ҳаммасини ўғирлатиб қўйдим. Бу ҳам меники, ўзмни нарсамни яна сотиб оляпман арзонроқ бер” деб одамни ўта кўнглига тегадиган гапларни айтди. Ҳозирда харидорлар кўпинча алдовга ишонадиган бўлиб қоляпти. Буни бозорда кўп кузатаман, ростини айтсак ишонмай ёлғончига чиқаришади, фақат сотувчи одамларни кўзига ёмон кўриниб қолган.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизга қилинган бу муомала сизни айбингиз эмас. Бошқалар шу каби ишларга машғул бўлганидан одамларни савдогарлар ҳақида бадгумон бўлишига сабаб бўлган. Савдогарларга керак бўладиганлар сифатлардан бири озорни кўтаришдир. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

http://old.islom.uz/content/view/3243/191/

Топ рейтинг www.uz Openstat