Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинларни дуо қилиш

11:54 / 29.12.2018 | Zebo | 551
Ассалому алайкум! Россияни Владимир шахрида алҳамдуллилаҳ масжидда дарс оламиз. Бу ердагилардан бир саволимга жавоб олгандим, силарга хам жўнатим. Жавоб икки хил бўлди. Шуни сабабини тушунтириб берсангизлар, чунки ман оила аъзоларим билан Россия фуқоролиги олиб бу ерда яшаймиз. Анча йиллардан бери болларим Ислом динида бўлишлари учун масжидга ўқишга обораман. Савол қуйидагича эди бошқа христиан танишларим “дуо қилиб қўй болницага операцияга ётаман” деганди имомларимиз “ғайри диндагиларга фақат тўғри йўл сўраб дуо қилишимиз мумкин соғлик сўрамаймиз” деб айтишди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Чунки олдинги саволимга уларга дуо қилиш моддий ёрдам қилиш жоиз деб ёздилар. Шунга иккиланиб қолдим.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Насронийларни қалбини улфат қилиш, Исломини умид қилиб ҳаққига шифо сўраб дуо қилиш жоиз. Ҳатто Қуръон ўқиб уларга дам солиш ҳам жоиз. Аммо ҳидоятдан бошқа мағфират ва жаннат каби охират ишларини сўраш жоиз эмас. Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмадлар қилган ривоятда айтилишича, Абу Саъийд ал-Худрий бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар сафарда бўладилар. Бир қавм олдидан ўтиб, меҳмон қилишни сўрасалар, у қавм бош тортади. Иттифоқо, ўша кечаси мазкур қавмнинг улуғини чаён чақиб олади. Улардан баъзилари масканлари яқинида дам олаётган саҳобаларнинг ҳузурларига келиб, бўлган ҳодисани айтадилар ва «Ичингизда дам соладиган одам борми?» дейишади.
Абу Саъийд ал-Худрий:
«Бизга ҳаққини бермасангиз, дам солмаймиз», дейдилар. Бир неча адад қўйга келишадилар. Абу Саъийд ал-Худрий «Фотиҳа» сурасини ўқиб, дам соладилар. Бошлиқ тузалади.
У киши қўйларни олиб, шубҳаланиб қоладилар ва уларга ҳеч бир тасарруф қилмасдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраш учун Мадинага ҳайдаб кетадилар. Бўлган воқеъани Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берганларида у зот:
«Тақсимланглар! Менга ҳам улуш беринглар», дейдилар. Яъни бу нарсанинг жоизлиги, ҳалоллигини билдириш учун шундай деб, кулиб юборган эканлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat