Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёмат кимга қанақа

00:00 / 26.02.2011 | eski savollar | 799
Ассалому алекум Шайх ҳазратлари. Сиздек улуг' инсонга ОН-ЛИНЭ савол берётганимдан жуда ҳаяжондаман, агар хатоси бо'са олдиндан узир со'риман. Савол: Қиёмат яхши ёки ёмон одамларга қанақа келади ёки ҳаммага бир хилми? Масалан норасида го'дакларга, ёки қиёмат аломатлари масалан 3 та жойда кучли ер ютиши бо'лади дейилган, бунда норасида го'даклар..........................агар саволим ното'г'ри бо'лса минг бор узур со'риман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қиёматнинг турли босқичлари бор. Дастлаб барчага даҳшат бўлади. Ҳисобдан кейин ҳаммага қилганига яраша жазо ёки мукофот берилади. Норасида гўдаклар ҳисоб - китоб, сўроқ – савол қилинмайдилар. Мўминларнинг норасида болалари жаннатнинг эркатойлари бўладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat