Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр-хотин ғайридинлар исломни қабул қилса никоҳи нима бўлади?

11:25 / 01.01.2019 | Odilxon | 2572

Ассалому алайкум! Бошқа дин вакили бўлган эр ва хотин Исломни қабул қилса, қайта никоҳ ўқиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аҳли китоб бўлиб, агар ўз динларидаги қонун қоидага амал қилиб никоҳ қуришган бўлса қайта ўқитишга ҳожат йўқ. Иккиси тенг иймон келтирган бўлса ёки аёл биринчи иймон келтириб иддаси чиқмасидан аввал эр ҳам иймон келтирган бўлса никоҳ янгиланмайди. Агар хотин иймон келтириб иддаси чиққандан кейин эри Исломни қабул қилса қайта никоҳ ўқитилади. Эр иймон келтириб аёли иймон келтирмаган бўлса ҳолатга қаралади. Агар аҳли китоб бўлган аёллардан бўлса Исломни қабул қилмаса ҳам никоҳи боқий қолади. Агар Исломда никоҳи жоиз бўлмаган аёллардан бўлса, яъни насоро ёки яҳудий динидан бошқа диндаги аёл бўлса ёки Исломда маҳрами бўлган аёллардан масалан аммаси, ҳоласи кабилар бўлса(бошқа динда бўлгани учун амма холаларига уйланган бўлса) ўша вақт никоҳи бузилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat