Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизларнинг покланиши

13:42 / 01 январь | Fotima | 1951
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим хижолатли бўлсада сўрамоқчиман. Аввалдан узр сўрайман. Халқимизда турмушга чиқмаган қизларни покланиши мумкин эмас(аврат тукларини), ёмон бўлади деган гап бор. Аммо 5 вақт намоз ва Қуръон ўқийдиган қизлар бунда нима қилишлари керак. Агар муслима қизлар тозалансалар динимизда қандай қаралади? Илтимос кенгрок тушунча берсангизлар. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эркак ёки аёл балоғатга етиши билан киндик ва қўлтиқ ости тукларини қирқ кунгача қолдирмасдан тозалаши суннат амалдир. Қирқ кундан кечикса ҳар бир қилган ибодати макруҳлик билан адо бўлади. Бир сувни мисол қилсак ичган ҳар сувига гўё макруҳ нарса аралашиб ичган бўлади.
Дин душманлари қизларни нозик нуқтасини топиб шу зикр қилинган масалани ҳамда арафа куни рўзани эртароқ очган бахтли бўлади каби ҳаром, ҳатто куфр даражасидаги сўзларни сингдиришган. Ишбилармонларни нозик нуқтасини топиб “Ишинг юришмай қолса фалон мозорга қурбонлик қиласан, қонини суркайсан” дейшади. Эри билан кўп чиқишолмайдиган аёлларга “Эрингни ўзинга иситиб ол” каби, муҳтожларга эса Аллоҳни қўйиб Ҳизрдан, авлиёлардан мадад сўрашни сингдиришган. Касал бўлганларга эса қайсидир жойларга чироқ ёқиш, ис чиқариш, бир нималарни аташни сингдиришган. Бу ишларнинг энг паст даражаси ҳаром бўлса, юқори даражаси куфр ва шикрдан иборатдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat