Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бефойда Спорт

13:49 / 05.01.2019 | Зиёдуллох | 2203
Ассалому алайкум! Ёшим 15да, мен отажонимни райлари билан бир спорт турига бораман отам мени спортчи қилмоқчилар, аммо мени бунга кўзим етмайапти. Чунки мен қори бўлишга қизиқаман, отам бунга қарши эмас, лекин иколовини эпла дейдилар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсонда қайсидир бир нарсага истеъдод бўлади. Ота-она фарзанддаги ўша истеъдодни аниқлаб уни тўғри йўналтира олса албатта бир кун ўша истеъдодни самараси намоён бўлади. Бизда эса ота-она ниманидир орзу қилиб фарзандини ўша орзусини амалга оширишига мажбурлайди. Ҳолбуки фарзандда ота-она орзу қилган у нарсага истеъдод бўлмайди. Натижада ота-онанинг орзуси ҳам амалга ошмайди, боладаги истеъдод ҳам бесамар қолиб кетади. Аслида Аллоҳ таоло бандасига ўша итсеъдодни бериб туриб Ўз розилигини ҳам ўшанга боғлаб қўйган бўлади. Албатта гуноҳ ва фасод ишларга бўлган истеъдод бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat