Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турклар ҳақида ҳадис

11:25 / 05.01.2019 | Ertuğrul Ğazi | 1220
Ассалому алайкум! Интернетда рус тилидаги ушбу ҳадисни ўқиб қолдим. Бу ҳадис саҳиҳми («Оставъте с миром тюрков, пока они вас оставляют в покое»).

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадисни бундан тўлиқроқ матн билан Табароний, Абу Довуд, Насаий ва Байҳақийлар ҳам ривоят қилишган. 

 قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا التُّرْكَ صِغَارَ الْأَعْيُنِ، حُمْرَ الْوُجُوهِ، ذُلْفَ الْأُنُوفِ، كَأَنَّ وُجُوهَهُمُ الْمَجَانُّ الْمُطْرَقَةُ، وَلَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا قَوْمًا نِعَالُهُمُ الشَّعَرُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзлари кичик, юзлари қизил, пучуқбурун, юзлари тери қопланган қалқонга ўхшайдиган туркларга қарши жанг қилмагунингизча, Соъат қоим бўлмайди. Пойабзаллари жун бўлган қавмга қарши жанг қилмагунингизча, Соъат қоим бўлмайди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Шориҳлар, турли фикрлар айтишган. Жумладан, “бу ҳадисда айтилган турк бу муғуллар” дейишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat