Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зафар Сафаев таклифига кисман раддия!

00:00 / 02.03.2011 | eski savollar | 2016
бисмиллоҳ Устоз Хазрат Жаноблари, бугун одатдагидек мухлисларингиздан келган барча саволларга эринмай, сидкидиллик ила бераётган жавобларингизни куриб чикаётганимда 1-2 биродарларимиз, жумладан Зафаржон Сафаев хамда Аллохнинг Бандаси номи остида мазкур сайтингиздан фойдаланаётган мухлисларнинг таклифига кузим тушди. Шуни таъкидлашим лозимки, улар уртага ташлаган таклифида жон бор, ха тугри, сунги пайтларда "куракда турмайдиган" саволлар билан хам Сиз азизимизни нокулай ахволга солишдан таб тортишмаятир, шу каби саволларга кузим тушганда баъзан утган даврларда сахро аъробийлари Пайгамбаримиз алайхиссалоти васалламнинг хузурларига келиб, очик-ойдин уялмай-нетмай хаёлига келган масалаларни сурашганига оид манзара намоён булади. Устозим, Зафаржон биродаримизни таклифларига "Узим хам шуни уйлаб турибман", деб жавоб берибсиз, Аллох хакки, утиниб сурагум, бундай килманг, уша келадиган уятсиз саволларга жавобсиз-эътиборсиз колдирсангиз, лекин асло бу онлайн савол-жавоб тизимини тухтатмасангиз, илтимос! Биз мусофир шогирдларингиз Сиздек гоят кадри юксак Муршидимизга мухаббатимиз чексиз, качонки, тизимга ташриф буюрганингизда номингиз кизил тусга киради, шунда Сизга булган согинч тула кунглимиз бироз таскин топади, беражак жавобларингиз, насихатларингиз кунглимизни янада хотиржам килади, биз хам ожиз инсонлармиз, унутувчилармиз, баъзида бериладиган такрор-такрор саволларга беражак жавобингизни олдиндан билсакда, хали хамон амалимизга сингдириш ва уларни тадбик килиш жараёнини бошимиздан утказмокдамиз...Сиз Устозга, таклиф беришга лойик эмасмиз, лекин илтимос, утинчимиз бор, майли, баъзи рукнлар фаолияти тухтатишга курсатма беринг, аммо онлайн иштирокингизни асло тухтатманг, зеро, вакт утган сайин Дийнимиз юксалишида, унга хизмат килиш пайтида куплаб мухим саволларимиз юзага чикади, зотан билганларимиздан билмаганларимиз купдир. Дунёнинг кай бир бурчагида булмайлик, юзага келган масалаларда тугридан-тугри Узингиздан киска вакт мобайнида холис жавоб ва ечимларингизни олиш имкониятига эгамиз, бизни бу бахтдан асло махрум килмасангиз, лутфан!Аллох умрингизга, илмингизга ва ризкингизга барака берсин, узок йиллар Сиздан дийнимиз ахкомларини урганиб, уни тулалигича хаётимизга тадбик килиш, икки дунё саодатини бирга топиш насиб этсин, Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Гап фақат “одобсиз” саволлар бор жой ҳақида кетмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat