Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"маслаҳатингизга муҳтожмиз"

00:00 / 04.03.2011 | eski savollar | 435
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲИ РОББИЛ А'ЛАМИЙН, ВАССОЛАТИ ВАССАЛАМУ А'ЛА ҲАБИБИНА МУҲАММАД!АССАЛАМУ А'ЛАЙКУМ ВАР РОҲМАТУЛЛОҲИ ВАЛ БАРОКАТУҲ!БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.Аллоҳ динига ёрдам берганларга ёрдам, бизларга амал қиладиган илм берсин!Муҳтарам СҲайҳ жаноблари, Аллоҳнинг мадади билан биз мусулмонларга бераётган илмингиз учун, айтаётган насиҳатларингизу мункардан қайтараётган ва'зларингиз учун аллоҳнинг о'зи сиздан рози бо'лсин, савобларингизни орттириб, гуноҳларингизни яширсин! Ҳазрат бу сафар ҳам маслаҳатингизга муҳтожмиз!ҲОЛАТ: биз бир куфр давлатида о'қиб, ишлаб, аллоҳ мадади билан ибодатларни қилишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Бу давлатнинг қонуни бо'йича ҳар ҳафталик маошимиздан подоҳодний налог то'лаймиз ва шу подоҳодний налогни 1 йилда 1 марта апрел ойи бошларидан қайтариб олишга руҳсат берилган, сабаб шу йил мобайинида шу ишхонада ишлаш учун кетган ҳаражатни(ё'л ҳақи, асбоб анжом, маҳсус кийим кабилар учун) ишчиларга қайтариб бериш. Масалан, бизнинг иш ҳақимиздан йиг'илган солиқ 1 йилда 5000$, шу солиқнинг 20% атрофида ҳужжатсиз(шу ҳаражатлар ҳақидаги чэклар, ёҳуд далиллар) қайтариб олинса асосан текширишмайди, чунки оддий ишчи йил давомида шунча ҳаражат қилиши логикага то'г'ри келади.Биз шу 5000$нинг ҳаммасини ҳужжатларсиз қайтариб олсак бу давлатни қонунини бузишимиз табиий. Лекин, биз давлатдан пул о'г'ирлаётганимиз ё'қ, о'з иш ҳақимизани қайтармоқдамиз, шундоқ ҳам улар бу пулларни йил давомида айлантириб туришган, боз устига бу давлатнинг аскарлари мусулмон давлатларини босиб олишда ва урушда қатнашишда дунёда асосий о'ринлардан бирида туради, биз то'лаган бу пулларнинг қанчадур миқдори ҳам ҳарбий вазирликка ажратилиши табиий. САВОЛ: СҲу фактларни ҳисобга олиб, о'ша 5000$ ёки ундан камроқ миқдордаги то'лаган солиқ пулини далил келтирмай давлат буджетидан қайтариб олган пулимиз нопок ёки шубҳали балким ҳаром бо'либ қолмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Давлатнинг ўзининг тузуми шуни кўтаргандан кейин сизлар олсангиз, бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat