Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдоимизда шариатга зид иш қилмадикми?

14:16 / 13.01.2019 | Жамшидбек | 1795
Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг ғишт ишлаб чиқарадиган заводи бор. Ҳозир қиш табиийки қурилишлар кам. Шунинг учун заводда савдо анча тушган. Бизнинг заводга эса пул керак. Шу кунларда бир танишимиз “менга баҳорда ғишт керак”, деб қолди. Биз шу дўстимизнинг пулларини агарда ҳозир берса, баҳорда унга заводимизда чиқаётган ғиштнинг нархидан 100 сўм арзонроқ беришимизни айтдик. У киши ҳам рози бўлиб турибди. Шу килган савдоимиз шариатга зид эмасми? Аллоҳ дунё ва охиратда ўзи ёрдамчингиз бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда салам савдоси деган савдо тури бор. Ўзи одатда сотиладиган нарса ҳам, пули ҳам нақд бўлади ёки пули нақд нарса насия бўлади. Бу савдода пул эса нақд, сотиладиган нарса насия бўлади. Қишлоқларда кўпроқ буғдой, шолиларга олдиндан савдо қилиб қўйилади. Бунинг тўғри бўлишининг шарти сиз ғишт чиқарувчи “Манашу заводимни ғиштидан” демаслигингиз керак, чунки ваъдалашган вақтгача у завод бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Қишлоқларда буғдой ёки шоли ҳосил бермай қолиши мумкин. Шунинг учун сиз маълум бир муддатда, маълум бир ададда, маълум бир сўмга қаердан бўлса ҳам ғишт етказиб беришни савдолашишингиз мумкин. Вақти бўлганда ўзингизни ғиштхонангиздан чиқариб беришингиз ҳам мумкин. Нархидан 100 сўм деган гап тўғри эмас. Нархини аниқ тайин қилиб олишингиз керак. Шариатимиз жанжал чиқиши эҳтимоли бўлган ҳар қандай савдодан қайтарган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat