Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнисингилнинг ҳолати

14:05 / 13.01.2019 | 1402
Ассалому алайкум! Гап қайнонам ҳақида. Қайнонам тўғри йўлда юрмасликлари мени ўйлантириб қўяди. Бир қайнисинглим ҳам турмушидан анча йил олдин ажрашиб, энди номаҳрам кишилар билан алоқа қилишиб юришади. Биз билан яшаш истакларини айтишганда норози бўлдим, икки фарзандимиз бор. Қўпол қилиб айтганда " ҳаром-хариш" кириб келсаю "нахс" босмайдими деб хавотирланаман. “Фарзандларимга урмасин, барака ўчмасин” дейман. Ҳар хил дугоналари кўча аёллари. Мени эса бундай кишиларга уйимга меҳмон бўлиши тугул, ундай аёллар билан кўришгим ҳам келмайди. Уларга эса буни тушунтириш катта жанжалга, нотинчликка олиб келишидан хавотирланаман. Қайнонамни биз билан яшамасликларини хоҳлашим гуноҳми? Ҳар ҳолда эримнинг онаси. Уларни нопок йўлдан қайтаришга уриндим, лекин жанжалга айланиб кетарди. Эримга қулок хам солишмас, “хотининг ҳаётимизга аралашмасин” деган сўзлар билан кифояланишади. Лекин уларни қилиб юрган ишлари нафақат менга, шариатга ҳам тўғри келмайдику.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек бўлса, эрингиз билан маслаҳатлашиб киргизмасликка ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat