Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машина аренда

17:39 / 15 январь | 753
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, арендага машина олиш, яъни мулк бўлиб қоладган қилиб олиш ўйлантиради. Мен арендага машина олиб берадган бир инсон билан бозорга бориб машина олмоҳчман. Мисол учун 4000$ турадган машинани у инсон сотиб олади ва икаламиз орамизда ҳат ҳужжат қилинади ва менинг номимга ўша жойнинг ўзида расмийлаштирилади. Унга бошига шапка тариқасда 1000$ бераман. Шунда қолган 3000$ га бир йилга 30% ҳисобланиб қўшлади. Шунда 3900$ни бир йилга бўлиб ҳисобланади ва чиққан суммани ойма ой тўлайман ва тўлаб бўлгандан сўнг машина менга мулк бўлиб қолади. Шу ишимиз судхўрликка кириб қолмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз машинани танланг, у ўзини пулига сотиб олсин. Сўнг сиз билан аввалги ваъдалашувга биноан “1000 нақд 3000 бир йилга насия, ҳар ойига фалонча миқдордан” деб келишиб олсангиз судхўрлик бўлмайди. Йиллик 30 фоиз деган гапни шартнома ёки келишквда умуман зикр қилиш жоиз эмас, рибога кириб қолади. Бу ерда икки нарса шарт, аввало ўзига сотиб олиши, кейин сизга насияга сотиши. Биринчи сотиб олаётганда сиздан пулни олмасдан ўзининг пулига сотиб олсин. Вақтида ўтказсанг устама тўлайсан деган шарт ҳам бўлмасин. Пулни қўлингизга бериб “Бориб ўзинг олавер, масалан 5000ни бир йилда 6000 қилиб берсанг бўлди” дейиши ҳам жоиз эмас. Буни аренда эмас нақдга олиб насияга сотиш деб аталади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat