Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега намоздаги саловатда Иброҳим алайхиссаломни баракаларини сўраймиз?

17:37 / 15.01.2019 | 1956
Ассалому алайкум! Камаа баарокта Иброҳийм, намозларимизда саловат айтаятганда, доим шу сўзларни айтамиз, пайғамбар алайхиссаломни Иброҳимни барака қилганингдек барака қилгин деймиз. Иброҳим ҳалилуллоҳ алайҳиссаломни баракаси нима ёки қандайки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан Иброхим алайҳиссаломни барака қилганингдек мени барака қилгин деб таълим бериб кетдилар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Иброҳим алайҳиссалом Исҳоқ алайҳиссалом тарафидан Бану Исроилга юборилган барча пайғамбарларнинг отаси, бобосидир. Исмоил алайҳиссалом томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча аждодлар силсиласи орқали боболари бўладилар. Ўшанча зурриёдларидан бўлган пайғамбарларнинг, солиҳларнинг ва валийларнинг ҳар бир қилган амалидан у зотга насиба бор. У зот туфайли қанча милиард инсон ҳидоят топган, қиёматгача фарзандларининг сабабларидан яна қанчаси ҳидоят топади. Буларнинг барчасидан у зотга насиба бордир. Фарзандларининг ҳар бир қилган дуоси туфайли ота-боболарнинг мақомлари юксалиб бораверади. Бундан ортиқ барака бўлиши мумкинми? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat