Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳизбут таҳрирнинг йўли тўғрими?

00:00 / 08.05.2007 | eski savollar | 4066

Ассалому алайкум. Мен сафардаман, шунга кўра ҳар-хил ватандош, қондош ва диндош биродарлар билан ҳам суҳбат қилиб тураман. Бир куни бир Қорасувлик (Қирғизистон) биродар исмларини аниқ билмайман, фақат бир кун бирга ҳам суҳбат бўлдик. Шу инсон Ҳизбут таҳрир оқимига алоқадор киши бўлиб, Ҳаж зиёратини адо этган экан. Шу кишини гапига қараганда, сиз Ҳаж зиёратида шу киши ва бошқа инсонлар билан бирга ҳамсуҳбатда бўлган экансиз. Суҳбат давомида сиз Ҳизбут таҳрирни йўли тўғри йўл деб айтган экансиз. Шундан ўзимда гумон пайдо бўлди(албатта гумон ҳаром, лекин мен аниғини билмайман). Нима сабаб Шайх жаноблари бу гапни айтдилар, ёки бу ҳақиқатдан тўғри йўлми, балки у биродар ёлғон гапиргандир. Шу кунгача ўйлаб юрдим, лекин бугун сизга шу мактубни ёзишга қарор қилдим. Илмим жуда кўп эмас, лекин ибодат қилишга етади, маърузаларни тинглаб, ҳадислардан фойдаланиб тураман, Қуръон менинг деярли доимий ҳамроҳим, ман ҳеч қачон ҳеч қайси оқим ёки бошқа бир исломий ҳаракат ҳақида ўйлаб ёки суриштириб кўрмаганман, фақат ҳар-хил гап сўзларни эшитганман . Шунга кўра агар қимматли вақтизни аямасдан бир иймонли инсон ичидаги гумон (балки рост, балки ёлғон)ни чиқариш учун жавоб беришингизни сўрайман ...Аллоҳ сиздан рози бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша қорасувлик одам сизга ғирт ёлғон гапирибди. Мен умримда бирор марта «Ҳизбут таҳрир»нинг йўли тўғри деган эмасман. Мен доимо бу ҳизбнинг хатоларини айтиб, тушунтириб ва ёзиб келганман. Бундан бир неча йил олдин «Дин насиҳатдир» деган китоб ёзиб бу масалани батафсил баён қилганман. Шу китобни ўқиган баъзи ҳизб аъзолари ўзларининг хатоларини тушуниб етганини ўзимга кўп марта айтганлар. Сизга ҳам ўша китобни ўқишни тавсия қиламан.

Топ рейтинг www.uz Openstat