Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

(Наҳл сураси 35-ояти:) Ширк келтирганлар: &лт;&лт; Агар Аллоҳ хоҳлаганида,биз

00:00 / 08.03.2011 | eski savollar | 386
Савол: (Наҳл сураси 35-ояти:) Ширк келтирганлар: &лт;&лт; Агар Аллоҳ хоҳлаганида,биз ҳам ,ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда Унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик &гт;&гт;, дедилар.Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос.___ бу оятни шарҳлаб берсангиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик», дедилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос».Мушриклар гуноҳ ишни қилиб қўйиб, «Ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси билан бўляпти» деган баҳона, даъво билан қутулмоқчи бўладилар. Даъволарига кўра, агар улар ҳам, уларнинг ота-боболари ҳам ширк келтирган бўлсалар, Аллоҳнинг хоҳиши ила ширк келтирганлар. Аллоҳ ҳалол қилган баъзи бир нарсаларни ҳаром деган бўлсалар, Аллоҳнинг иродаси билан деганлар. Унинг хоҳиш-иродаси бўлмаганида, улар ширк ҳам келтирмас, ҳалол нарсаларни ҳаром ҳам қилмас эдилар:«Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик», дедилар». Бу номаъқул ишни фақатгина Макка мушриклари қилаётганлари йўқ:«Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар».Бу каби тушуниш Аллоҳнинг хоҳиши ва иродасини нотўғри талқин қилишдир. Агар уларнинг даъволари тўғри бўлса, Аллоҳ инсонга берган энг муҳим хусусият, яъни ақлни ишлатиб яхши нарсани ихтиёр қилиш хусусияти беҳудага чиқар эди. Аллоҳ таоло ҳеч қачон бандаларига ширкни ҳам, ҳалолни ҳаромга чиқаришни ҳам раво кўрмайди. Бу маъно Қуръонда қайта-қайта таъкидланган.Аллоҳ таоло инсонни ҳидоятга ҳам, залолатга ҳам қобилиятли қилиб яратди. Сўнгра, хоҳлаган йўлини танлашни ихтиёрига ҳавола этди. Шунга яраша уларга ақл ва сезги аъзоларини берди. Шунинг-дек, Пайғамбарлар юборди, китоблар нозил қилди ва шариатлар жорий этди.«Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос.»Улар ҳеч кимни мажбурламайди, урмайди, сўкмайди. Уларнинг вазифаси ширинсуханлик билан Аллоҳнинг таълимотларини бандаларига очиқ-ойдин етказиш, холос. Улар Аллоҳга сиғинишга ва унга ширк келтирмасликка тарғиб қиладилар. Агар мушриклар даъво этганидек, ширк ҳам, ҳалолни ҳаром қилиш ҳам Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси ила бўладиган бўлса, Пайғамбар юборишнинг нима фойдаси бор?

Топ рейтинг www.uz Openstat