Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстларимнинг касби

23:44 / 17.01.2019 | Akromjon | 1834
Ассалому алайкум! Дўстларим ўқув марказларида иш олиб боришади. Ўқув марказларига асосан чет давлатларга ишга чиқиш мақсадида мурожаат қилиб келишади, улар келган мижозлар билан шартнома қилиб аввалги маълум бир тўловини олади ва шартномада 1 ойдан 3 ойгача ишга тайёрлов курси ва чет элдаги иш берувчи билан онлайн, яъни танлов суҳбати уюштиришади. Эътиборлиси шундаки, кўп ҳолларда иш берувчи билан юзма-юз суҳбатга тайёр бўлмаган ўқувчини номидан инглиз тилида овоз бериб суҳбат қилади, ўша пайт юзма-юз турган кетиш талабидаги ишчи оғзини қимирлатиб туради. Бир амаллаб иш берувчини ишончини қозонади. Маълум бир неча кундан кейин иш берувчи ҳам суҳбатдан аъло даражада ўтган кондидатга ишга таклиф, виза, авиабилетини ишхона ҳисобидан юборади.. Тўғри юборилган ишчилар қабул қилинган иш жойларидан қайтариб юборилиши камдан-кам учрайди, чунки ишхона унинг чет тилиси ва иш тажрибаси бор деб ўз ҳисобидан чиқим қилиб чақирган бўлади. Юборилган ишчилар ўша ерда ишлаб тажриба ошириб моддий томондан ҳам яхшиланиб қайтаётганлари ҳам кўп.. Ҳурматли илм эгалари дўсларимни ҳийла билан топаётган маблағлари, қилаётган касби оддий иш бўлиб бормоқда. Тушунтиришга ҳаракат қилганман. Зикр аҳли каналини ҳам кузатиб боришади. Бу касбни ҳукми қандай бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам макр қилган биздан эмас деган сўзлари кифоя қилади. Топган пули ҳам шубҳали бўлади. Бу уддабуронлик эмас, бутун бир миллатни ботқоққа тиқиш ҳисобланади. Ташқарида бўлганимизда нафақат динини, балки одамийлигини ҳам унутган кишиларингиз кўп – деган сўзларни эшитиб ачиниб кетамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat