Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ният ҳақида

07:40 / 17 январь | Husan | 886
Ассалому алайкум! Аёлимга имом бўлиб намозга ўтсам, тил билан ният қилаётганимда аёлимни ҳам қўшиб қилишим керак экан. Қилмасам аёлимнинг намози намоз бўлмасакан, тил билан айтмасамам қалбим буни тасдиқлаб туриптику. Ўзи аслида ният қалбда бўладику, тил билан айтмасам аёлимнинг намози қабулмасми? Расулуллоҳ алайҳиссалом намозга ўтганларида алоҳида аёлларга тил билан ният қилмаганларку. Бир киши аёлнинг намози қабул бўлмайди деди. Тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша одам нимани ўйлаганини билмадик, лекин хотинингиз сизга иқтидо қилаётганини билсангиз бўлди. Одатий намозга қилгандек ният қилаверасиз. Тилда айтиш ҳам шарт эмас. Энг асосийси аёллар билан ўқилганда эркак киши мутлоқ бир саф олдинда туриши шарт. Жой тор бўлгани учун ёки бошқа бир сабаблардан аёл эркак кишининг ёнида, бирор қадам орқада туриши жоиз эмас. Сажда қилганда аёлнинг боши эркак кишининг оёғи рўпарасида туриши ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat