Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ривоятдаги дуо ҳақида

16:05 / 19 январь | ilyosova.m | 555
Ассалому алайкум! Яқинда бир ривоятга кўзим тушди. У қуйидагича эди: «Бир хотиннинг эри жуда кўп сафар қиларди. Шунинг учун у эри ва фарзандларининг фитнага тушиб қолишидан қўрқар эди. Бир куни эри унга: «Ғалати ишлар бўляпти. Масалан, ҳаром нарсаларга қараш, номаҳрамлар билан гаплашиш ёки шунга ўхшаш шариат ман қилган нарсалардан мени нимадир тўсяпти», деди. Бошқа куни катта ўғли келиб, «Ойижон! Менга нима деб дуо қиляпсиз? Курсдошларим билан қизлар коллежига борсам, юрагим сиқилиб, қайтгим келади. Курсдошларим қизларнинг телефон рақамини беришса, ўша қизлар билан телефонда гаплашганимда юрагим шунақанги сиқиладики, гапни тугатмагунимча ёзилмайди. Ёлғиз ўзим интернетда ўтирсам ҳам, нимадир мени ҳаромга қарашдан тўсади», деди. Шунда она ҳар намоз кетидан қуйидаги дуони ўқишини айтди: «Аллоҳумма, инний аставдиъука дийний ва амаанатий ва зурриятий ва завжий, ва қолбий ва қолби зурриййатий ва қолби завжий ва самъиҳим ва абсориҳим ва жамииъи жаваариҳиҳим» (Аллоҳим! Динимни, омонатимни, фарзандларимни, эримни, қалбимни, фарзандларимнинг қалбини, эримнинг қалбини, уларнинг қулоғини, кўзларини ва барча аъзоларини Ўзингга топширдим). Шу ривоят ҳақиқатми? Шундай дуо ростдан борми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ القاسم بن محمد رَضِي اللهُ عَنْهُ، يقول: كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عُمَرَ فَجَاءَهُ رَجُلٌ، فَقَالَ: أَرَدْتُ سَفَرًا، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: « إنْتَظِرْ حَتَّى أُوْدِعَكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوْدِعُنَا فَيَقُولُ: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ، وَأَمَانَتَكَ، وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ  

Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб: “Сафарга чиқмоқчиман” деди. Шунда ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Кутиб тур, токи мен сени Расулуллоҳ бизни кузатганларидек кузатиб қўяман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва хавотима амалика”, деб бизни кузатар эдилар.
Дуонинг маъноси:
“Мен сизнинг динингизни, омонатингизни ва амалларингизнинг хотимасини Аллоҳга топшираман”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat