Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат ва Намоз

14:57 / 19 январь | Hamidullo | 921
Ассалому алайкум! Таҳорат олаётган вақтимда бурнимга сув урганимда, қоққанимда қон оқади. Мен эса қон тўхташини кутиб, сўнгра таҳоратни давом эттираман. Таҳорат олинган ҳисобланадими? Баъзида намоз ўқиётганимда сезаман. Намозни қайта ўқимадим. Яратгандан қабул қилишини сўрайман. Бу ҳолат совуқ кунларда менда кўп кузатилади. Таҳорат ва намозларимни нима қилай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Таҳорат олишингиздан олдин бурнингиз қонамаса бурнингизга сув олманг. Мабодо намозда қон чиқса таҳоратни янгилаб намозни ҳам қайта ўқиб олинг. Сизни ҳолатингизда бурунга сув олмаслик билан ҳам таҳорта мукаммал бўлади. Чунки бурунга сув олиш суннат, узрли вақтда тарк қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat